Ҳаво шари – эркин аэростатнинг эскича номи. Дастлабки аэростатлар шар шаклида бўлгани учун шундай аталган (қаранг Аэростат). Унинг оғирлиги 500 кг гача бўлади. Унинг тепага кўтарилиш тезлиги 15 км/соат дан 20 км/соат гача бўлади.

Пайдо бўлиши

1783-йилда франсуз физиги Жозеф Монголфе уйлардаги печкаларнинг қувуридан чиқаётган тутунлар юқорига қараб ҳаракатланаётганига эътибор қаратади. Сўнг акаси Этенн билан бирга ҳар хил мато ва қоғозлардан катта қоп ясаб ичига иссиқ тутун тўлдиради. Қопга сават боғлаб унга қўй, ўрдак ва хўрозни миндиради. Ва ҳайвонлар учиб кетади. Уларнинг парвози саккиз минут давом этади. Кейинрог ҳавога инсон парвоз қилди. Иссиқ ҳаво билан тўлдирилган ҳаво шарларини монголферлар деб атай бошлашди. Ҳаво совигандан сўнг парвоз якунига етарди. Ҳозир монголферлар саватига горелка ва ёнувчи газ балони ўрнатилган. Ҳатто болаларнинг учувчи шарига ўхшаган енгил газ билан тўлдирилган шарлар ҳам пайдо бўлди. 2002-йилда америкалик Стив Фоссет ҳаво шарида ер юзини айланиб чиқди.



[1]

  1. ↑ „Олам ва одам“ энсиклопедик китоби