Ҳайр Бей (баъзан Хайр Бей, Хайр Бег ёки Хайрбак шаклида ёзилади; 1464–1522) – 1517-йилдан 1522-йилда вафотига қадар Усмонийлар империяси номидан Мисрни бошқарган ҳоким[1][2][3]. Усмонийлар империяси султони Салим И Ёвуз томонидан Мисрни забт этишда кўрсатган ёрдами учун ҳокимлик лавозими билан тақдирланган.

Асли келиб чиқиши абхазлардан бўлган Ҳайир Бей[4] илгари Ҳалабнинг собиқ мамлук ҳокими бўлиб, Марж Дабиқ жангидаги Усмонийлар ғалабасига ҳисса қўшган. Усмонийлар–Мамлуклар уруши (1516–17) натижасида Мамлук султонлиги тугатилгач, дастлаб Миср ҳокимлиги лавозими Юнус пошога берилган эди. Бироқ султон Салим И Ёвуз Юнус пошо бошқарувидаги пора ва зўравонлик ҳолатларини аниқлаганидан сўнг, Ҳайир Бейни Миср ҳокими этиб тайинлаган[5].

Унинг қароргоҳи Амир Алин Ақ саройи бўлган, шунингдек у Амир Хайрбак хонақоҳини қурдирган.

Ҳайир Бей Султон Ан-Носир Муҳаммад ибн Қайтбай (1496–1498-йиллар ҳукмронлик қилган) ва султон Абу Саид Қонсуҳнинг (ҳ. 1498–1500 беваси Мисирбайга (1522-йилда вафот этган) уйланган. Замондошлари берган маълумотларга кўра, у аёлига нисбатан жисмоний зўравонлик қилган, хотинини ўлар даражага олиб борган ва кейинчалик улар ажрашган[6].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Сüрейя, Бей Меҳмет, Нури Акбаяр, ва Сейит Али Каҳраман. *Сиcилл-и Османî*. Беşиктаş, Истанбул: Кüлтüр Баканлığı ва Тüркие Экономик ве Топлумсал Тариҳ Вакфı қўшма нашри, 1890. Принт.
  2. ↑ Йıлмаз Öзтуна. Бüйüк Османлı Тариҳи: Османлı Девлети'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен) Неşрият А.С., 1994 — 412–416-бет. ИСБН 975-437-141-5. 
  3. ↑ Беҳренс-абоусеиф, Дорис; Cреcелиус, Даниэл (1995), „Эгйпт'с Аджустмент то Оттоман Руле: Институтионс, Wақф & Арчитеcтуре ин Cаиро (16тҳ & 17тҳ Cентуриэс), (Исламиc Ҳисторй & Cивилизатион, Волуме 7)“, Миддле Эаст Студиэс Ассоcиатион Буллетин, 29 (1): 90–91
  4. ↑ А.Ш. Кадирбаэв, „Сайф-ад-Дин Хайр-Бек – абхазский 'корол эмиров' Мамлюкского Египта (1517–1522)“, *Материали первой международной научной конференсии, посвящэнной 65-летию В. Г. Ардзинба*, Сухум: АбИГИ, 2011, 87–95-бетлар.
  5. ↑ Д. Э. Питчер. Ан Ҳисториcал Геограпҳй оф тҳе Оттоман Эмпире: Фром Эарлиэст Тимес то тҳе Энд оф тҳе Сихтеэнтҳ Cентурй. Брилл Арчиве, 1972 — 105-бет. Қаралди: 2) жуне 2013. 
  6. ↑ Албречт Фуэсс, „Ҳоw то маррй ригҳт: Сеарчинг фор а роял споусе ат тҳе Мамлук cоурт оф Cаиро ин тҳе фифтеэнтҳ cентурй“, *ДЙНТРАН Wоркинг Паперс*, № 21, онлайн нашр, феврал 2017, манба: ҳттп://дйнтран.ҳйпотҳесес.орг/1761(ҳттп://дйнтран.ҳйпотҳесес.орг/1761)[сайт ишламайди]

Адабиётлар

Сиёсий идоралар
Олдингиси Мисрнинг Усмоний ҳокими
1517–1522
Кейингиси