Hayao Miyazaki
Ҳаяо Миязаки (японча: 宮崎 駿 , 5-январ, 1941, Токио) — япон режиссёр-аниматори, продюсер, ссенарист, ёзувчи ва мангачи. Авиация фабрикаси эгаси хонадонида таваллуд топган. Болалигидан манга ва анимацион тасвирлар чизишга қизиқиб келган. 1964-йилда Исао Такаҳата билан танишади ва кейинчалик бирга Студио Гҳибли студиясига асос солади. Узоқ вақт давомида улар кўплаб бадиий асарлар устида иш олиб борадилар.
Ҳаяо Миязаки 2014-йилда „анимация оламига чуқур таъсир кўрсатгани, рассомларнинг бутун авлодини ушбу соҳада ишлашга илҳомлантиргани ва унинг чексиз имкониятларини ёритиб келгани учун“ танловдан ташқари фахрий Осcар мукофотини қўлга киритган[1].
Тахаллуслари
Миязаки ўзининг баъзи асарларини Акицу Сабуро ёки Терекому тахаллуслари билан чиқарган.
Биографияси
Илк йиллар
Ҳаяо Миязаки Токио префектурасининг 23 та махсус туманларидан бири — Бункё-кудаги Акебоно-чо кварталида туғилган, тўрт ака-уканинг иккинчиси эди. Унинг отаси Кацужи Миязаки уруш пайтида А6М Зеро самолётлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган Миязаки Аирплане заводининг директори бўлган. Отасининг бизнеси туфайли Миязаки оиласи ўзига тўқ яшаган. Ҳаяо болалигидан учар қурилмаларга меҳр қўйган ва кейинчалик бу унинг ижодига сезиларли таъсир кўрсатган. Уруш пайтида, Ҳаяо уч ёшга тўлганида, оила Уцуномия шаҳрига, Америка қўшинлари шаҳарни бомбардимон қилганидан кейин эса Канумага эвакуация қилинган.
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |