Ҳайбатхон масжиди — Ҳиндистоннинг Гужарот штати Аҳмадобод шаҳрида жойлашган масжид. Иншоот Ҳиндистоннинг миллий аҳамиятга эга ёдгорлиги ҳисобланади[1].

Масжид
Ҳайбатхон масжиди
Ҳайбатхон масжиди, 1866-йил
Мамлакат  Ҳиндистон
Жойлашуви Гужарот штати
Аҳмадобод шаҳри
Координаталар 23°00′50″Н 72°35′02″Э / 23.0138889°Н 72.584°Э / 23.0138889; 72.584
Меъморий услуб Ҳинд–ислом меъморчилиги
Асосчи Ҳайбатхон
Гумбазлар сони 3
Гумбазлар сони 3
Миноралар сони 2
Миноралар сони 2
Ҳолати фаол

Тарихи

Масжид Жамалпур дарвозаси яқинида, Дастурхон масжидининг жануби-ғарбида жойлашган. Бино 1412-йилда Аҳмадшоҳ И нинг амирларидан бири ва амакиси Ҳайбатхон (Мастихон номи билан ҳам танилган) томонидан қурдирилган.

Меъморчилиги

Ўзининг кўркамлиги билан бошқа масжидлардан ажралиб турмаса-да, Ҳайбатхон масжиди ҳинд–ислом меъморчилиги услубларини уйғунлаштиришга қаратилган дастлабки уринишлардан бири ҳисобланади. Бинонинг олд девори содда усулда қурилган бўлиб, учта кичик ва учли равоқ мавжуд. Кичик ва безаксиз миноралар том устидан кўтарилиб туради. Ички қисмнинг марказида нафис ўймакорлик ва ранг-баранг нақшлар билан безатилган гумбаз жойлашган[2][3][4][5][6].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Лист оф Анcиэнт Монуменц анд Арчаэологиcал Ситес анд Ремаинс оф Гужарат“. Арчаэологиcал Сурвей оф Индиа. Қаралди: 2016-йил 18-ноябр.
  2. ↑ Газеттеэр оф тҳе Бомбай Пресиденcй: Аҳмедабад. Говернмент Cентрал Пресс, 1879 — 270-бет.  Jamoat mulki Бу мақола жамоат мулки бўлган маълумотларни ўз ичига олади.
  3. ↑ Wард. Гужарат–Даман–Диу: А Травел Гуиде. Ориэнт Лонгман Лимитед, 1 Жануарй 1998 — 22-бет. ИСБН 978-81-250-1383-9. 
  4. ↑ Буртон-Паге, Жоҳн „Мосқуэс анд Томбс“, . Аҳмадабад. Марг Публиcатионс, 1988 — 32-бет. 
  5. ↑ Фергуссон, Жамес. Арчитеcтуре ат Аҳмедабад: Тҳе Cапитал оф Гоозерат. Жоҳн Муррай, 1866 — 40–41-бет. 
  6. ↑ Чагҳатаи, М. Абдулла. Муслим Монуменц оф Аҳмадабад тҳроугҳ тҳеир инсcриптионс. Деccан Cоллеге Ресеарч Институте, 1942 — 119-бет. 

Ҳаволалар

Викиомборда „Ҳайбатхон масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.