Haydamaklar
Ҳайдамаклар, гаидамаклар (туркийча — ҳайдалмоқ) — Ўнг соҳил Украинада ХВИИИ асрдаги халқ-озодлик ҳаракати қатнашчилари. Тарихий ман-баларда 1717-йилдан Ҳ. ҳақида маълумотлар учрайди. Ҳ. поляк ва украин шляхтичлари (зодагонлари) мулкларини талонтарож этишган. Ҳ. отрядлари украин деҳқонлари, Запороже казакларининг энг камбағал қатлами, ёлланма батраклар, ҳунармандлардан таркиб топган. Чор Россияси Ҳ. ҳаракатини бостиришда фаол қатнашган, 1734, 1750 ва 1768-йилларда бу ҳаракат йирик халқ қўзғолонига айланган. Ҳ. ҳаракатининг энг юқори нуқтаси 1768-йилдаги қўзғолон бўлган. Ўнг соҳил Украина Россия таркибига киргач (1793), ўлкадаги кураш бошқача тус олган.
1918—20 йиллардаги Фуқаролар уруши даврида қизил армия билан курашган украин қўзғолончилари ҳам ўзларини Ҳ. деб аташган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |