Википедияда исми Ҳайдар бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳайдар Абдулраззоқ Ҳассан (арабча: حيدر عبد الرزاق حسن‎‎) – Ироқ терма жамоасида ўйнаган собиқ футболчи.

Ҳаидар Абдулраззоқ
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳайдар Абдулраззоқ Ҳасан
Таваллуд санаси 9-июн 1982-йил
Таваллуд жойи Бағдод, Ироқ
Вафот санаси 5-июн 2022-йил(2022-06-05)
(39 ёшда)
Вафот жойи Бағдод, Ироқ
Бўйи 1.75 м
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1995—1999 Ал-Талаба
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2002 Ал-Талаба
2002 Ал Аҳли (Доҳа)
2002—2003 Ал-Ансар
2003—2005 Ал-Талаба
2005—2006 Ал-Иттиҳод
2006—2007 Ал Аҳли Саида СC
2007—2008 Дуҳок ФC
2008—2009 Ал-Талаба
2009—2010 Ал-Заwраъа
2010—2011 Ал-Карх
2011 Андижон
2011-2012 Ал-Карҳ
2012-2014 Сулаймония
Миллий терма жамоа
2001—2007 Ироқ 24 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Карераси

Ҳайдар Абдулраззоқ футболчилик фаолиятини 1995-йилда ёшлар жамоасида дарвозабон сифатида ўйнаган. 1996-йилда мураббий Назар Ашраф томонидан Ал-Талаба жамоасининг биринчи жамоасига олиб келинган бешта футболчидан бири эди. Икки йилдан сўнг Аднан Ҳамад томонидан У-17 Ироқ терма жамоасига чақирилди. У-19 жамоасида ҳам ўйнаган. Эрон Олимпия терма жамоасида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнади.

2011-йилнинг биринчи ярмини Ўзбекистоннинг „Андижон“ жамоасида ўтказди[1] ва шу тариқа Ўзбекистон чемпионатида Ироқдан келган илк легионерга айланди. Футболчи „Андижон“ таркибида атиги 3 та ўйин ўтказди ва ўша йилнинг ўрталарида Ироққа, Бағдоднинг „Ал-Талаба“ клубига қайтди. 2012—2014-йилларда Сулаймония жамоасида ўйнаган.

Вафоти

Ҳайдар 2022-йил 5-июн куни Бағдодда номаълум шахслар томонидан қилинган суиқасддан кейин вафот этди[2][3][4].

Манбалар

Ҳаволалар