Haydar ibn Qavus
- Википедияда исми Ҳайдар бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
ҲАЙДАР ИБН ҚАВУС — Уструшананинг охирги афшини. Ҳайдар ибн Қавус 197/813-218/833 йилларда халифа Маъмун хизматига ўтган. Кейинчалик 218/833-226/841-йиллари халифа Му’тасим хизматида бўлган. Ҳайдар ибн Қавус араб қўшинига 220/835 йил халифанинг энг йирик қўмондони этиб тайинланган. У Кичик Осиёда юнонлар устидан ғалаба қилгани ва Бобак қўзғолонини бостиргани эвазига халифанинг юксак эътиборига сазовор бўлган. Ҳайдар ибн Қавус халифа саройидаги баъзи бир мансабдор шахсларнинг унга нисбатан ноҳақ фитнаси туфайли 226/841-йилда ислом динидан қайтганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм этилган[1].
Манбалар
- ↑ Айдарбек Тулепов. Ислом ва ақидапараст оқимлар. -Т.: Мовароуннаҳр. 2014.