40°25′45″Н 49°49′28″Э / 40.42917°Н 49.82444°Э / 40.42917; 49.82444

Масжид
Ҳайдар масжиди
озарбайжонча: Ҳейдəр Мəсcиди
Мамлакат  Озарбайжон
Ҳудуд Боку
Йўналиши сунний
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ширвон-Абшерон ме'морчилик услуби
Бинокорлик 2012—2014
Асосий сана:
2014-йил 26-декабр - масжиднинг расмий очилиши
Ҳолати амалдаги

Ҳайдар масжиди (озарбайжонча: Ҳейдəр Мəсcиди) — Озарбайжоннинг собиқ президенти Ҳайдар Алиев[1] номидаги масжид, Боку шаҳрининг Бинақади туманидаги масжиддир.[2]

Тарихи

Ҳайдар масжидини қуриш буйруғини Ҳайдар Алиевнинг ўғли ва вориси, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 2012-йил ўрталарида берган эди. Қурилиш ишлари 2012-йил сентабр ойида бошланган ва 2014-йил охирида рекорд муддатда якунланган.

2014-йил 26-декабр куни масжиднинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, унда Озарбайжон Республикаси раҳбари Илҳом Алиев, унинг рафиқаси Меҳрибон Алиева, Шимолий Кавказ муфтийлари мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси ва Қорачой-Черкасия муфтийси Исмоил Бердиэв, Рус православ черкови Боку ва Озарбайжон епархияси раҳбари - Александр ота, Боку тоғ яҳудийлари диний жамияти раиси Мелиҳ Евдаев, Кавказ мусулмонлари идорасининг Россия Федерациясидаги ваколатли вакили Шафикир Пшихачев ва Кавказ мусулмонлари идораси шайх ул-исломи Аллоҳшукур Пошозода иштирок этган[3].

Архитектураси

Масжиднинг умумий майдони атрофи билан бирга 12 000 м² ни ташкил қилади. Масжиднинг майдони 4200 м². Фасади Ширвон-Абшерон ме'морчилиги услубидаги махсус тош билан қопланган. Тўрт миноранинг ҳар бирининг баландлиги 95 метрни ташкил қилади. Масжид ичкарисида махсус безак элементларидан фойдаланилган бўлиб, гумбаз четларида Қур’они Карим оятлари ўйиб ёзилган. Бош гумбазнинг баландлиги 55 метр, иккинчи гумбазнинг баландлиги 35 метр.

Масжид манзили

Масжид Боку шаҳри, Бинақади тумани, Ҳамза Бабашов кўчаси, АЗ 1107 манзилида жойлашган[4].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ мир24.тв: В Баку открыли мечеть Гейдара
  2. ↑ „В мечети Гейдара идут отделочные работы“. 2014-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
  3. ↑ „Президент Азербайджана Ильхам Алиев принял участие в открытии мечети Гейдара в Баку ВИДЕО“ (ру). 2019-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-ноябр.
  4. ↑ „Мечети и минареты - Мечеть Гейдара“. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.