Haydarali Nuraliyev
Qiyofa
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ҳайдарали Нуралиев (1944-йил, 12-октябр, Тошкент) — наққош, Ўзбекистон халқ устаси (1998). П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1969). 1969—1978 йилларда Тошкентдаги "Сувенир" фабрикасида наққош, бош уста лавозимида ишлади. 1978-йилдан "Ус то" бирлашмасида наққош уста. Кўп йиллар давомида устози Ҳаким Жалолов гуруҳи билан Ўзбекистоннинг кўплаб маданий, маъмурий бинолари шифт ва деворларига куркам безаклар ишлашда маҳорат кўрсатди. Айниқса, "исломий" нақшлар ишлашда ютукларга эришди. Темурийлар тарихи давлат музейи, Олий Мажлис биноси интерерлари ва бошқага ишлаган нақшлари наққошлик санъати намуналари ҳисобланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |