Ҳайдаркон симоб кони -Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятидаги кон. Олай тоғларининг шимолий ён бағридаги Фарғона симоб-сурма минтақасининг шарқий қисмида. Фарғона вилояти Сўх шаҳридан 19 км шим.шарқда. Кон 1926-йилда топилган. Гео-логик жиҳатдан Ишметов тоғининг марказида шаклланган антиклинал структуранинг гумбаз қисмида жойлашган. Унинг ядросидаги оҳактошлар автохтон ва аллохтон қумтош-сланецли қатламлар билан қопланган. Рудаларнинг асосий қисми оҳактошлар ва уларни қопловчи сланецларнинг чегара қисмларида ривожланган метасома-тоз маҳсули бўлган кварс-карбонат таркибли жаспероидларда мужассамлашган. Кондаги рудалар мажмуали таркибга эга бўлиб, асосан, симоб-сурма-флюоритлардан иборат. Асосий саноат минераллари — киновар, баъ-зан антимонит, флюорит, халкопирит, марказит. Сурма, симоб, қўрғо-шин сулфатузлари учрайди. Улардан ташқари реалгар ва аурипигмент ҳам бор. Норуда минераллардан кварс, калцит, анкерит ва бошқа мавжуд. Коннинг жанубий қисмида (Жанубий структура) 1500—4000 м2ли мувофиқ ётган май-донларда қалинлиги 2–11 м ли кино-варли қатламсимон руда таналари тарқалган. Коннинг шимолий қисмида (Шим. структура) тик ётган, кесишган ва қатламсимон мувофиқ ётувчи руда таналари ривожланган, рудалар мавжуд.

Руда тўпламлари қатламсимон, линза ва уясимон, қўзиқорин-устунсимон шаклларда. Линза, уяларнинг уз. 30 м, қалинлиги 2–11 м, ётиш бўйича уз. 10–100 м. Конда 24 та мустақил майдон разведка қилинган ва фойдаланишга тайёрланган. Симобнинг умумий захиралари ва башоратли ресурслари металлнинг 0,165%ли таркиби билан 20,9 минг т ни ташкил қилади. Сурманинг йиғинди захиралари ва башоратли ресурслари 11,3 минг т га баҳоланади, унда сурманинг ўртача таркиби 1,728%, флюорит 13,26%ли таркиби билан 1143 минг т. Кондан ҳозирги кунда фойдаланилмоқда.