Ҳайдарон жанги (арабча: معركة حيدران‎‎) ёки Жабал Ҳайдарон жанги (арабча: معركة جبل حيدران‎‎) 1052-йил 14-апрелда ҳозирги Туниснинг жануби-шарқида Бану Ҳилол араб қабилалари ва Зирийлар сулоласи ўртасида содир бўлган қуролли тўқнашув. Бу жанг Ҳилолийларнинг Ифриқияга босқини доирасида юз берган[1][2][5].

Ҳайдарон жанги
Ҳилолийларнинг Ифриқияга босқинининг бир қисми
Саналар 1052-йил 14-апрел
Уруш ери Ҳайдарон, Тунис
Натижа Бану Ҳилолнинг мутлақ ғалабаси[1][2]
Рақиблар
Бану Ҳилол Зирийлар сулоласи
Қўмондонлар
номаълум Ал-Муъизз ибн Бадис
Кучлар
3 000 отлиқ[2][4] 30 000[2][4]
Йўқотишлар
Кам Кўп

Келиб чиқиши

Зирийлар 972-йилда Фотимийлардан мустақиллик эълон қилиб, Аббосийларни халифа деб тан олганларидан сўнг, икки ўртада муносабатлар кескинлашган[6]. Бунга жавобан Фотимийлар Мағрибга Зирийлар ва Ҳамдонийларни жазолаш учун вайронкор Ҳилолий босқинчиларни юбордилар[3]. Ифриқияга кетаётган ҳилолийлар 1050-йилда Киренаикани вайрон қилишган[2].

Жанг

Ҳилолийлар ва Зирийлар ҳозирги Туниснинг жануби-шарқидаги Ҳайдаронда тўқнашдилар. Жангда Бану Ҳилол қабиласидан 3 000 нафар араб отлиқ аскари Зирий амири ал-Муъизз ибн Бадисга қарши курашди[4]. Сон жиҳатидан анча кам бўлган ҳилолийлар Санҳажа Зирийларини ҳал қилувчи жангда мағлуб этиб, чекинишга мажбур қилдилар. Бу ғалаба ҳилолийлар учун Қайравон томон йўлни очиб, натижада, улар 1057-йилда бу шаҳарни қўлга киритдилар[3].

Оқибат

Ҳилолийлар ғалаба натижасида 1057-йилда Қайравонни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Бу эса Зирийларни пойтахтни Маҳдияга кўчиришга мажбур қилди.

Ҳилолийлар ҳатто Зенаталарни жанубий Ифриқиядан ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлдилар. Босқин якунида Зирийлар ва Ҳаммадийлар ўз ҳудудларининг аксарият қисмини бой бериб, Ифриқия соҳилидаги тор қирғоқ чизиғи билан чекланиб қолдилар.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Счустер, Гералд. Диэ Бедуинен ин дер Воргесчичте Тунесиэнс. Диэ " Инвасион " дер Банū Ҳилāл бй Гералд Счустер. Брилл. пп. 487–492. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/25651679. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Идрис, Ҳадй Рогер (1968). "Л'инвасион ҳилāлиэнне эт сес cонсéқуэнcес". Cаҳиэрс де cивилисатион мéдиéвале 11 (43): 353–369. дои:10.3406/ccмед.1968.1452. ИССН 0007-9731. ҳттп://дх.дои.орг/10.3406/ccмед.1968.1452. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Абун-Наср, Жамил М.; ал-Наṣр, Ǧамīл М. Абū; Абун-Наср, Абун-Наср, Жамил Мирʻи. А Ҳисторй оф тҳе Магҳриб ин тҳе Исламиc Период (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1987-08-20 — 69-бет. ИСБН 978-0-521-33767-0. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Идрис, Ҳ. Р. (2012-04-24), „Ḥайдарāн“, Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион (инглизча), Брилл, қаралди: 2021-09-26
  5. ↑ Ҳистоире гéнéрале де л'Африқуэ. 3, Л'Африқуэ ду ВИИэ ау ХИэ сиècле / М. Эл Фаси, cодиреcтеур : И. Ҳрбек., Муḥаммад Фāсī, Иван Ҳрбек, Cомитé сcиэнтифиқуэ интернатионал поур ла рéдаcтион д'уне Ҳистоире гéнéрале де л'Африқуэ, Эд. абрéгéэ, Парис: Прéсенcе африcаине, 1997. ИСБН 2-7087-0627-6. ОCЛC 38223073. 
  6. ↑ محمد كمال شبانة (1429 هـ – 2008م). الدويلات الإسلامية في المغرب: دراسة تاريخية حضارية. دار العالم العربي. Паге 145.