Ҳайдархон масжиди (арабча: جامع الحيدرخانة‎‎) – Ироқнинг Бағдод шаҳридаги ал-Мутанаббий кўчаси[1] яқинида жойлашган тарихий масжид, Аббосийлар халифалиги даврида ан-Носир томонидан қурилган. Масжид ар-Рашид кўчасида жойлашган бўлиб, Ҳайдар-Хона маҳалласидаги бинолар, зиёратгоҳлар ва кафелар билан ўралган[2][3].

Масжид
Ҳайдархон масжиди
арабча: جامع الحيدرخانة‎‎
Масжид гумбази
Мамлакат  Ироқ
Шаҳар Бағдод
Координаталар 33°19′30″Н 44°25′19″Э / 33.32500°Н 44.42194°Э / 33.32500; 44.42194
Йўналиши Суннийлик ва шиалик
Меъморий услуб Аббосийлар меъморчилиги
Мақоми масжид ва мадраса
Гумбазлар сони 1
Гумбазлар сони 1
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Ҳолати актив

Масжид муҳандислик ва меъморий қурилиш нуқтаи назаридан Бағдоддаги энг гўзал ва мукаммал масжидлардан бири ҳисобланади ҳамда Ироқнинг Британия мустамлакачилигига қарши инқилобий ғояларга қўшган ҳиссаси учун ҳам муҳим ҳисобланади[4]. Бу, шунингдек, ироқликлар учун ажойиб рамзий белгидир, чунки у минтақанинг диний, сиёсий ва ижтимоий хилма-хиллигининг миллий тадбирлари маркази ҳисобланади[5].

Тарихи

Қурилиши

Ҳайдархон масжидининг 1861-йилдаги эскизи.

Масжид биринчи марта Аббосий халифа ан-Носир томонидан ташкил этилган ва қурилган бўлиб, унинг асл номи „Ҳайдар“ исмли эски номаълум сўфий кишига тегишли[4]. Масжидда дастлаб ҳоспис (оғир ярадорлар жойлашган касалхона) бор эди, лекин у масжид ичида эмас, балки масжид ёнидаги филиалда жойлашган эди[6]. Кейинчалик бу масжид номи „Ҳайдар Пошо Жалабий бин Муҳаммад Жалабий Шабандар“ исмли бир кишига тегишли бўлиб, у Ҳаммом Ҳайдарга асос солган ироқлик таниқли шахс ҳисобланади, у ўз оила аъзолари билан бир жойда дафн этилган. Бу номнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб фолклор эртаклари ҳам мавжуд. Масжид кейинчалик 1819-1827-йилларда Ироқдаги Мамлуклар сулоласининг сўнгги валиси Бағдодлик Мамлук Вазири Довуд Пошо томонидан реконструксия қилинган ва кенгайтирилган[7][8].

Довуд Пошо худди шу жойда мадраса ташкил қилган ва уни мадраса Ал-Довудия деб номланган. Шунингдек, бу мадрасага бириктирилган кутубхона ҳам мавжуд. Қайта қуриш ва техник хизмат кўрсатиш 1827-йилда Усмонли султони Маҳмуд ИИ даврида амалга оширилган, яна 1890-йилда ўша пайтдаги Усмонли амири томонидан Абдул Ҳамид ИИ томонидан ҳам бинокорлик ишлари амалга оширилган[8]. Масжид Ҳайдар-Хана маҳалласида жойлашган бўлиб, ал-Рашид кўчасининг бошида, Ал-майдан майдонининг ён томонига яқин ҳудудда жойлашган[9].

Ҳозирги ҳолати ва аҳамияти

Ҳайдархон масжиди ироқликлар томонидан инқилобий йиғилишлар тарихи ва ижтимоий масалаларни ироқликларга, шунингдек, диний ва интеллектуал уйғониш ҳақида хабардор қилиш, кенг оммага маълум қилиниши туфайли одатда „Инқилобий масжид“ деб номланган. 1920-йилда Бағдоднинг таниқли шахслари Ироқ қўзғолони бошланиши хабар қилинган масжидда тўпланишади. Масжид Британия полковник ҳукмронлигига қарши курашган кўплаб шахслар, жумладан, масжидда ўз маърузаларини эшиттирган Мулла Усмон ал-Мавсилий учун ҳам ваз ўқиш учун асосий саҳна бўлган ва у масжид майдонини ҳар куни одамлар йиғиладиган майдонга айлантирган. Яъни уша даврда масжид фақат ибодат жойи ҳисобланмаган[4][10]. Унинг йиғинларида Карбалогача бўлган таниқли шахслар, жумладан, ўша пайтда Карбалони бошқарган Саййид Абдурраззоқ ал-Ваҳоб аъзоларининг вакиллари ҳам иштирок этишди[11].

Йиғилишларда ғайрат ва миллий руҳ юқори бўлганини Мусо аш-Шабандар мавлидда масжидга ташриф буюргани вақтида таъкидлади. У, шунингдек, ўша пайтда Мавлидни нишонлаётган бошқа масжидларда, масалан, ал-Казимия масжидида ҳам худди шундай иштиёқ борлигини таъкидлаган. 1920-йил 24-июн куни масжидда катта намойиш бўлиб ўтади, унда шоир Исо Абдулқодир Ироқни бирдамлик ва бирликка чақирган шеърларини ўқийди. Натижада, у инглиз кучлари томонидан ҳибсга олиниб, Басрага сургун қилинади, халқ бундан ғазабланди ва ар-Рашид кўчасидаги дўкон эгалари унинг сургунини қоралаб дўконларини ёпадилар[12].

1932-йилда Ҳайдархон масжиди.

Бу йиғилишлар масжид ҳудудида аҳолининг оммавий тўпланишига сабаб бўлди. Шоирлар ҳам бу йиғинларда иштирок этиб, Британия истилосига қарши курашга даъват этувчи жўшқин шеърларни ўқийдилар. Британия ишғол кучлари ва аскарлари масжидга кўп марта бостириб кириб, катта масжидда тўпланган баъзи шахсларни ҳибсга оладилар ва бу ироқликларни аскарларнинг оддий қуроллари билан тўқнаш келишига сабаб бўлади. Масжид Ироқ Қироллиги мустақилликка эришгандан кейин ҳам намойишлар учун очиқ майдон бўлиб қолади. Масжидда Нури ал-Саид, Маъруф ар-Русафий, Муҳаммад Ризо Ал-Шабибий, Жамил Сидқий аз-Заҳавий ва Саид Қаззоз каби таниқли шахслар ҳам истиқомат қилган[5][13].

Масжиддаги намойишга мисол қилиб, Жаъфар Абу ат-Тиммон Англия-Ироқ шартномасига қарши норозилик сифатида 1930-йилги Ироқ сайловларини бойкот қилгани келтириш мумкин. Ат-Тиммоннинг сиёсий партияси ал-Ҳизб ал-Ватоний ўз қароргоҳидан масжид томон йўл олади ва у ерда жамоадошлар билан йиғилиш қилади. Кейинроқ полиция етиб келиб, оломонни ҳибсга олишга ва йиғилишни тўхтатишга ҳаракат қилади. Намойиш етакчилари олти ой, айрим намойишчилар эса уч ой муддатга қамоққа олинади. Айрим қатнашчилар эса қўйиб юборилади[14]. Масжидни охирги таъмирлаш ва реконструксия қилиш ишлари 1972-йилда бўлиб ўтган. Реконструксия ишлари чоғида тош топилган бўлиб, унинг устига Ҳасан исмли шахс 1792-йилда масжид биносини янгилагани ҳақида ёзилган[4]. Бу даврда ироқлик уста хаттот Ҳошем ал-Бағдодий масжид учун хаттотлик безакларини чизган[1][15].

Ҳайдархон масжиди 2018-йилда капитал таъмирланмоқда.

2003-йилда АҚШ Ироққа бостириб кирганидан сўнг, Бағдоднинг кўплаб мерос обектлари ва диққатга сазовор жойлари ҳозирда қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Ҳайдархон масжиди Ироқ жамиятидаги аҳамияти ва муҳим ролига қарамай, ана шундай обектлардан бири ҳисобланади. Масжиднинг айрим қисмлари, жумладан, Ҳошем Муҳаммад ал-Бағдодий томонидан ёзилган Қур’он оятларини ўз ичига олган ташқи чизиқлари парчалана бошланган. Бу Ироқ меросининг энг катта йўқотишларидан бири ҳисобланади. Маданият, туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги масжидни реконструксия қилиш ва сақлашдан бош тортган[4].

Мунозаралар

2019-йил август ойида ироқлик визажист ва модел Жеҳан Ҳошимнинг масжид ичида тушган суратлари юзасидан баҳс-мунозаралар юзага келди. Ижтимоий тармоқларда баъзи ироқликлар бу ҳаракатни зиддиятли деб ҳисобламаса-да, Сунний Вақф идораси унинг устидан шикоят қилиш ва тергов бошлашлигини эълон қилди. „Унга қарши судда иш очилади ва бу ҳаракат умумий мазмундан ташқарида эканлигини, масжидлар суратга олиш ва парад учун эмас, ибодат жойлари эканлигини“ билдирган. Ҳошим, ўз навбатида, унинг хатти-ҳаракатини ҳимоя қилиб, у хафа қилиш ниятида эмаслигини, балки „Ироқдаги масжидларнинг гўзаллигини кўрсатмоқчи бўлганини, хоҳ шимолда, хоҳ жанубда, хоҳ Бағдодда бўлсин, бошқа мамлакатлардан унга эргашаётганларга шуни айтишни исташини“ таъкидлади. „Биз намоз ўқийдиган гўзал масжидларимиз борлиги, мамлакатда хавфсизлик ўрнатилгани, масжидлар бўш қолмаслиги ва уларга киришни истаган ҳар бир киши учун очиқ бўлишини хоҳлаймиз“ деб фикри билдирган. У шунингдек, „Мен қилган ишимни хато деб ҳисобламайман, масжид ҳудудида мен ҳижобда узун ва камтарона кийим кийган эдим, чунки барча динларни яхши кўраман ва хатти-ҳаракатларим масжид аҳлини безовта бўлишини кутмаган эдим“ дейди[16].

Тавсифи

1932-йилда суратга олинган масжиднинг кичик гумбазларидан бири.
1940-йиллардаги масжид минорасидаги муаззин.

Ҳайдархон масжиди Бағдоддаги Усмонли иншоотларининг энг яхши намуналаридан бири ҳисобланади ҳамда умуман Бағдоддаги энг гўзал масжидлардан бири ҳамдир[4][8].

Интерери

Масжид квадрат шаклда қурилган бўлиб, учта эшиги мармардан қилинган. Масжид ичида ёзги ва қишки вақт учун мушоллалар (намоз ўқиш жойлари) мавжуд бўлиб, қишки ибодатхона тепасида иккита кичикроқ гумбазли улкан фасадли кўк гумбаз ва уни ёнида муҳташам минора жойлашган[4][8]. Ливрея ранглари кўк ва сариқ ҳисобланади[2]. Масжиднинг тузилиши жиҳатидан яхши деб ҳисобланишининг сабабларидан бири, намоз майдони қибла йўналиши тўғридан-тўғри ар-Рашид кўчасига қараган ҳолда тўртбурчак шаклда бўлгани учун унинг мукаммал уйғун кўринадиган нисбатларига эгалигидадир. Мажмуа ташқи кўринишидаги хаттотлик тасмаси кўк ва тилла кошинлардан ишланган. Мажмуанинг ғарбий қисми бинога асосий кириш эшиги бўлиб хизмат қиладиган айвонни ўз ичига олади[17].

Қишки намозгоҳнинг олдида бешта кичик гумбаз билан ўралган гумбазли арка бор. Бу арканинг зиёратгоҳ олдида катта кириш эшиги бор ва унинг ён томонида тўртта кичикроқ кириш жойи жойлашган. Катта киравериш қисмида ташқи томондан бошқа учли ёй билан туташадиган учли камар бор, юқори ва пастки ёйлар орасида маржон ва сталактитлар ўрнатилган бўлиб, уларнинг ўртасида Қуръондан суралар ёзилган[18]. Бағдод шаҳрининг иқлим шароитини инобатга олган ҳолда деворларнинг қалинлиги 2,5 метр қилиб ишланган[19]. Масжидда бир қанча ислом илмларини ўргатувчи мадрасалари ва шаҳарнинг энг кўзга кўринган олимлари асарлари жамланган кутубхона ҳам мавжуд[20].

Безаклар

Саккизта гумбазли деразалар устида жойлашган асосий катта гумбаз арабеск нақшлари ва Каши кўк кошинлари билан безатилган. Бинонинг асосий гумбази ичида деразалар остида хаттотлик безаклари тасвирланган. Масжиднинг минораси каши кошинлар билан қопланган ва унинг ҳавзаси миноранинг тепасида кўк қовурға гумбазли учта бўлакли муқарнасга таянган[17]. Ёзги ибодатхонадаги катта гумбаз остида рангли ғиштдан ясалган меҳроб бўлиб, унинг икки томонида қиррали равоқли паннолар ва квадрат шаклдаги куфий ёзувида битилган битиклар бор. Шунингдек, масжид қурилиши даврига оид ёзувлар ҳам сақланган[18].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „محمد هاشم الخطاط ثـروة وطنية نـادرة و تجربــة فنيــة رائـــدة“ (ар-АР). منتديات فخامة العراق (2018-йил 29-апрел). Қаралди: 2023-йил 8-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 Мароззи, Жустин. Багҳдад: Cитй оф Пеаcе, Cитй оф Блоод. Пенгуин УК, Май 29, 2014.
  3. ↑ Боок оф тҳе Гоал оф Марам, ин тҳе Ҳисторй оф Моҳсен, Багҳдад, Дар ал-Салам, 2016
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 „الحيدر خانة تتكسر معالمه ووزارة الثقافة تعلّق بإحباط على إعمار محتضن قادة ثورة العشرين! » وكالة بغداد اليوم الاخبارية“ (ар). وكالة بغداد اليوم الاخبارية. Қаралди: 2023-йил 8-июн.
  5. ↑ 5,0 5,1 „الحيدر خانة.. ذاكرة دينية ورمزية سياسية بالعراق“ (ар). www.алжазеэра.нет. Қаралди: 2023-йил 8-июн.
  6. ↑ Тҳе ҳисторй оф тҳе Багҳдад ҳоспиcе анд тҳе Суфи шеикҳдом ин тҳе Оттоман эра, 2014
  7. ↑ „الحيدر خانة.. مختلف في تسميتها ومتفق على روعة تراثها“ (ар). مجلة الشبكة العراقية,ИМН Магазине (2017-йил 29-октябр). Қаралди: 2023-йил 9-июн.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 „Ирақ Сигнифиcант Сите 016 - Багҳдад - Ҳайдар-Кҳана Мосқуэ“ (2015-йил 17-июл). 2015-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.
  9. ↑ الكويتية. „ناظم الغزالي... صوت العراق وسفير أغنيته «1-6»“ (ар). جريدة الجريدة الكويتية (2023-йил 23-март). Қаралди: 2023-йил 9-июл.
  10. ↑ „Ал-Ҳайдар Кҳана Мосқуэ ин Багҳдад, 2017“. 2025-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-ноябр.
  11. ↑ „Карбала Cентер фор Студиэс анд Ресеарч | Дид Ёу Кноw?“ (ар). Карбала Cентер фор Студиэс анд Ресеарч. Қаралди: 2023-йил 14-сентябр.
  12. ↑ „الشاعر الذي ألهب الشعب في جامع الحيدرخانة..صورة ناصعة من الوحدة الوطنية في ثورة العشرين“. www.алмадасупплеменц.cом. 2023-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
  13. ↑ زنكنة, هيفاء. مفاتيح مدينة (ар). Э-Кутуб Лтд, 2001. 
  14. ↑ Кҳаддури, Мажид (2019-03-13), „Cурриcулум Витаэ“, Лаw, Персоналитиэс, анд Политиcс оф тҳе Миддле Эаст, Роутледге, 17–24-бет, дои:10.4324/9780429052477-3, ИСБН 978-0-429-05247-7, қаралди: 2023-09-06
  15. ↑ „الخطاط هاشم محمد البغدادي“ (ар). البيان (2006-йил 26-сентябр). Қаралди: 2023-йил 8-июн.
  16. ↑ Cонтроверсй овер пҳотос оф ан Ирақи модел инсиде а мосқуэ ин Багҳдад, 2019
  17. ↑ 17,0 17,1 „Арчнет > Сите > Жами' Ҳайдар Кҳанаҳ“. www.арчнет.орг. 2023-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-август.„Арчнет > Сите > Жами' Ҳайдар Кҳанаҳ“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-08-28 санасида архивланган). www.арчнет.орг. Ретриэвед 2023-08-28.
  18. ↑ 18,0 18,1 „Ал-Ҳайдар Кҳана Мосқуэ ин Багҳдад, 2017“. 2025-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-ноябр.
  19. ↑ Ал-Аҳмадийя Мосқуэ ин Багҳдад, 2017
  20. ↑ Тҳе мосқуэс анд чурчес оф Багҳдад аре беггинг фор тҳеир фирст минарец анд беллс, 2023