Hayit
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |
ҲАЙИТ (араб. ийд - байрам) мусулмонларнинг диний байрами. Ислом ан’анасида иккита Ҳ. расман диний байрам сифатида нишонланади: катта Ҳ. ёки қурбон Ҳ.и (арабча ийд алкабир, ийд ал-адҳо) ва кичик Ҳ. ёки рўза Д.и (арабча: ийд ас-сағир, ийд ал-фитр).

Қурбон Ҳ.и ҳаж маросими ва қурбонлик қилиш билан, рўза Ҳ.и эса, рамазон ойи ниҳоясида оғиз очиш билан боғлиқ. Курбон Ҳ.и ҳижрий зу-л-ҳижжа ойининг 10-кунида, рўза Ҳ.и эса, шаввол ойининг 1-кунида байрам қилинади. Ҳ.да масжидда эрталаб Ҳ. намози ўқиш, рўза Ҳ.ида фитр-садақа бериш (Ҳ. намозидан олдин), қурбон Ҳ.ида эса, қурбонлик қилиш ва ш.к. ислом билан боғлиқ маросимлар юзага келган. Ҳ.даги бу маросимларга кўп жойларда халқларнинг маҳаллий одатлари: арафа куни ош улашиш, янги кийим кийиш, "ҳайитлик" бериш, сайил қилиш, яқин одамларини кўриш ва ҳоказо ҳам қўшилиб кетган. О’збекистон мустақилликка эришгач, қурбон Ҳ.и ҳам, рўза Ҳ.и ҳам умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди.[1]
Манбалар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |