Hayit muborak

Ийд Муборак (арабча: عيد مبارك — муборак байрам) — арабча Қурбон ҳайити ва Рамазон ҳайити учун байрам табриги. Араблар учун „Ийд Муборак“ табриги ҳар қандай байрамнинг умумий табриги бўлиб, ўзбек тилидаги „Байрамингиз билан!“ табригининг ўхшашидир.
Барча байрамлар учун табриклар
Араб тилида сўзлашувчи мусулмонлар анъанавий „Ийд Муборак“ табриги билан бир қаторда қуйидаги сўзлар билан ҳам бир-бирларини қутлашади:
- Идукум Муборак (арабча: عيدكم مبارك) — Байрамингиз муборак бўлсин!
- Тақоббала-ллоҳу минна ва минкум (арабча: تقبل الله منا ومنكم — Аллоҳ биздан ва сиздан қабул қилсин!
- Тақоббала-ллоҳу минна ва-минкум салиҳа-л-аъмал (арабча: تقبل الله منا ومنكم صالح الاعمال) — Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам солиҳ амалларни қабул қилсин!
- Ийд муборак ва кулл ам ва уммата-л-ислом биҳайр (арабча: عيد مبارك و كل عام و أمة الإسلام بخير) Байрам муборак бўлсин ва ҳар йили ислом уммати соғ (яхши ҳолатда) бўлсин!
- Жаъала-ллоҳу ъидакум муборак (арабча: جعل الله عيدكم مبارك — Аллоҳ байрамингизни баракотли қилсин!
Кириб келган Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити билан табриклаш
Рамазон ойи кириб келиши ва Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан араб тилида сўзлашувчи мусулмонлар қуйидаги сўзлар билан табриклайдилар:
- Рамазон карим (арабча: رمضان كريم — (сизларга) Рамазон ойи муборак бўлсин!
- Рамазон Муборак (арабча: رمضان مبارك — Рамазон ойи муборак!
- Шаҳр Муборак (арабча: شهر مبارك — Ой (Рамазон) муборак бўлсин!
- Аҳарра-ллоҳу ʻуюнакум фи Рамазон би-ляẕẕати-л-ʻашар ва-суḥбати-л-ʻаҳяр ва-раҳмати-л-Ғаффор ва-жаннати-л-ʻаброр (арабча: أقر الله عيونكم فى رمضان بلذة الأسحار وصحبة الاخيار ورحمة الغفار وجنة الأبرار) — Аллоҳ таоло Рамазон ойида кўзларингизни ширин оқшомлар ва танланганлар дўстлиги, мағфиратлиларнинг раҳмати ва тақводорларнинг жаннати билан хурсанд қилсин!
- Хаватим Муборак (арабча: خواتم مباركة — Охирги кунлар (Рамазоннинг) муборак бўлсин!
Ҳаж (Умра) ва Қурбон ҳайити билан табриклаш
Қурбон ҳайити келиши билан, шунингдек, Ҳаж (Умра) зиёрати билан араб тилида сўзлашувчи мусулмонлар бир-бирларини қуйидаги сўзлар билан табриклашади: