Зиёсферада исми Ҳайитбой ва фамилияси Эргашев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳайитбой Эргашев (1946.18.4, Асака тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2000). Фарғона педагогика институтини тугатган (1968). 1968-йилдан Хўжаобод туманидаги 6, Асака туманидаги 44-мактабда тарихгеогр. ўқитувчиси, туман халқ таълими бўлимида методист ва методика кабинети мудири, 2001—02 йилларда 44-мактабда директор.