Рамазон ҳайитлигини олган бола, Бандар-Аббос, Эрон

Ҳайитлик (арабча: عيدية‎‎) — Ўрта Шарқда яшовчи араб ва мусулмон анъанаси сифатида мусулмонларнинг асосий икки байрами Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитларини нишонлаш чоғида кишиларнинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ёки қўни-қўшниларига атаб берадиган совға. Ҳайитлик сифатида, асосан, пул берилади, бундан ташқари турли хилдаги бошқа совға-саломлар ҳам улашиш мумкин[1][2][3].

Ҳайит чоғида кичкина болалар оиланинг энг кекса аъзолари олдида ёшига қараб навбатга туришади ва улардан ўз совғаларини яъни ҳайитликларини олишади.

Одатда, мусулмонлар ҳайитлик сифатида қуйидагиларни совғаларни туҳфа қилишади:

  • Оиланинг катта ёшли аъзолари томонидан болаларга пул;
  • Турмуш ўртоқларига кўпинча заргарлик буюмлари, кийим-кечак, соат, парфюмерия ёки пардоз буюмлари;
  • Ота-оналар фарзандларига кийим-кечак, поябзал, ўйинчоқлар, китоблар ёки электрон жиҳозлар;
  • Ота-оналар ва қайнона-қайноталар катта ёшли болаларга кийим-кечаклар ёки косметика воситаларини беришлари мумкин.

Мусулмон анъаналарига кўра, 17 ёшга тўлган кишилар кичикларга ҳайитлик бериши керак.

Манбалар