Ҳайме хотун, шунингдек, Ҳайма Она[2] (Она Ҳайма) Усмонийлар империяси асосчиси Усмон И нинг бувиси бўлган. Эртуғрул Ғози ва Гундоғду Бейнинг онаси, улар Ўғуз туркларининг Кайи уруғининг бошлиқлари эди. Ҳайме хотун Усмонийлар империясининг Девлет Ана (Давлат Онаси) унвони билан шарафланган ва шу ном билан танилган[3][4].

Ҳайме хотун
Вафоти 1267
Çарşамба, Доманиç
Турмуш ўртоғи Сулаймон Шоҳ[1] ор Гüндüз Алп
Фарзандлари Сунгуртекин
Гüндоğду
Эртўғрул
Дüндар

Исми

Унинг исми манбаларда Ҳаймана, Ҳайме Ҳатун, Ҳайме Султон, Айва Она ва Айвана шаклларида учрайди. Ҳайма Она номи, эҳтимол, „дашт“ маъносини англатувчи топографик атама ҳаймана сўзидан шахсий исмга айланган.

Дафн қилинган жойи

Ҳайма онанинг мақбарасининг яқин кўриниши
Ҳайма Онанинг қабри

Ҳайма онанинг қабри Доманиç яқинидаги Çарşамба қишлоғида, яйлов ҳудудида бўлиб, у Бурсанинг шарқидаги пасттекисликларни Тавşанлı билан боғловчи йўл яқинида жойлашган. 1892-йилда султон Абдулҳамид ИИ Ҳайма Онанинг мақбарасини тиклашни буюрган[5].

Яна қаранг

Қўшимча адабиётлар

  • Исмоил Ҳаққий Узунчаршили, *Османли Тарихи*, И жилд
  • Селим Йилдиз, „Ҳайме Она“, *Вилоятларнинг султонлигидан фазилатларнинг султонлигига – Усмонийлар давлати*, Кутаҳя, 1999, 40-бет
  • Меҳмед Мақсудоғлу, *Османли Тарихи*, Истанбул, 2001, 21-бет

Манбалар