Hayot Naimov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ҳаёт Наимов (1912.21.03 — Бухоро — 1995.14.02) — актёр, режиссёр Ўзбекистон халқ артисти (1967). Бухоро мусиқа билим юртини тугатган (1930). Бухоро театрида созанда (1930—1941), актёр (1941—78), режиссёр ёрдамчиси (1978—1986). Ҳаёт Наимов купроқ ҳажвий актёр сифатида танилиб, ўзбек халқ машарабозлик театрининг ижрочилик анъаналарини давом эттирган. Ранг-баранг сатирик ва драматик образлар яратиб, саҳна санъатида ўзига хос ижро услуби билан из қолдирди. Қози (Ҳамз а, "Майсаранинг иши"), Вали (У. Ҳожибеков, "Аршин мол олон"), Шмага (А. Островский, "Айбсиз айбдорлар"), Мансур (Уйғун, И. Султон, "Алишер Навоий"), Заргаров (Абдулла Қаҳҳор, "Оғриқ тишлар"), Мирзакаримбой (Ойбек, "Қутлуғ қон"), Ҳошим лаббай (С. Ғани; Ф. Солиев, "Туй"), Тошболта (Ҳ.Ғулом; М. Левиев, "Тошболта ошиқ"), Мулла Башир (С. Жамол, "Гули сиёҳ") каби образлар билан элга танилди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |