Ҳаётий сикл, ривожланиш сикли — барча ривожланиш даврлари мажмуи. Ҳаётий сикл, одатда, зиготадан бошланади ва ўзидан насл қолдириш қобилиятига эга бўлади. Ҳаётий сикл нинг давомийлиги йил давомида ривожланадиган насл (генерация) сони ёки бир Ҳаётий сикл давом этадиган йиллар сони, шунингдек, Ҳаётий сикл давомида содир бўладиган тиним, яъни диапауза даврининг давомийлигига боғлиқ.

Ҳайвонларда Ҳаётий сикл оддий ва мураккаб бўлади: оддий Ҳаётий сикл бевосита (ўзгаришсиз) ривожланадиган (мас, ўргимчаксимонлар, кам тукли чувалчанглар, қуруқликда яшовчи умуртқасизлар), мураккаб Ҳаётий сикл — метаморфоз орқали ривожланадиган ҳайвонлар (кўпчилик ҳашаротлар, бўшлиқичлилар, ясси чувалчанглар, денгиз ҳал-қалилари ва моллюскалари) учун хос. Метаморфоз ривожланишида Ҳаётий сикл 1 индивиднинг ривожланиши билан бел-гиланади (мас, капалакларда: тухум— қурт—ғумбак — вояга етган капалак; бақада: тухум—итбалиқ—вояга етган бақа). Насл галланиб ривожланишида ёки галланиб кўпайишида Ҳаётий сикл ҳар хил авлодларга мансуб бир неча ин-дивидларда дастлабки форма пайдо бўлгунча давом этади. Мас, ссифо-ид медузалар (бўшлиқичлилар)т: тухум—планула—эфира—медуза; ўсимлик шираларида: тухум—асос қўювчи урғочилар—мигрантлар—жинс ҳосил қилувчилар—эркаклар ва тухум қўядиган урғочилар. Шундай қилиб, Ҳаётий сикл ни ўрганиш бирлиги битта онтогенез ёки бирин-кетин борадиган бир неча онтогенез бўлиши мумкин. Бир ҳужайрали ҳайвонлардан споралилар (мас, қон споралилари, коксидиялар) Ҳаётий сикли айниқса мураккаб бўлади.

Ўсимликларда ёпиқ уруғлилар учун бир йиллик, 2 йиллик ва кўп йиллик Ҳаётий сикл хос Тубан ва спорали юксак ўсимликлар Ҳаётий сиклида гамето-фит ва спорофит бўтимлари алмашиниб туради. Паразит замбуруғлар Ҳаётий сикли мураккаблиги жиҳатидан хўжайин ал-машиниш орқали ривожланадиган паразит ясси чувалчангларникига ўх-шайди. Мас, занг замбуруғлар Ҳаётий сикл да эцидиоспоралар, уредоспоралар, телейтоспоралар, шунингдек, базидиал босқич ҳосил қиладиган даврлари бўлади.