Hayotxon Ortiqboyeva
- Зиёсферада исми Ҳаётхон ва фамилияси Ортиқбоева бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Ҳаётхон Ортиқбоева (1946-йил 10-октябр Сирдарё вилояти, Ўзбекистон — 2025-йил 10-январ) – Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси (2004–2009), шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими мас’ул раҳбари[1][2].
| Ҳаётхон Ортиқбоева | |
|---|---|
| Файл:Ҳаётхон Ортиқбоева.жпг | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
10-октябр 1946-йил Сирдарё вилояти, Ўзбекистон |
| Вафоти |
10-январ 2025-йил (78 ёшда) |
| Миллати | Ўзбек |
| Сиёсий партияси | Ўзбекистон Халқ демократик партияси |
| Таълим | Тошкент давлат педагогика университети |
| Касби | Сенатор |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Ҳаётхон Ортиқбоева 1946-йининг 10-октябрда Сирдарё вилояти Гулистон туманининг Юлдуз қишлоғида деҳқонлар оиласида туғилган. Мактабни битиргач 1964–1969-йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг тарих факултетида ўқиган. Дастлат, иш фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. Кейинчалик боғча мудираси, 1979–1989-йилларда „Сирдарё ҳақиқати“ газетасида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 1989–1990-йилда „Гулистон янгиликлари“ (русча: Гулистанские новости) газетасида бош муҳаррир лавозимида ишлаган.
1991-йилдан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида, 1998-йилдан бошлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимининг раҳбари сифатида иш олиб борган[3]. 2002– 2005-йилларда Сирдарё вилояти Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг ўринбосари вазифасида иш олиб борган[4].
Ортиқбоева 1989-йилдан бери Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати сифатида, 2004–2009-йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлиб фаолият юритган[1][5].
Ортиқбоеванинг „Кўклам эртаклари“, „Феруза оқшомлар“, „Ҳумолари қайтган юрт“, „Кўклам эртаклари“, „Ой қўнган айвон“ „Ҳумолари қайтган юрт“, „Не бахт бу дийдор“, „Ой қўнган айвон“ шеърий тўпламлари нашр этилган. Шунингдек, республика ва вилоят газета ва журналларида доимий тарзда шеърлари, ҳикоялари, публицистик мақолалари чоп қилинган.
Ҳаётхон Ортиқбоева 2025-йил 10-январда вафот этган[6].
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Конституциявий ислоҳотлар бўйича кенгаш таркиби тасдиқланди“ (2022-йил 20-май). Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ ҳттпс://телетйпе.ин/@ёш_китобхон_китоблари_бот/лИхҚГж8ДЖ Манба санаси: 2020-йил 21-август. „Ёш китобхон“ китоблари
- ↑ „Сенат шакллантирилди. Илк мажлис санаси ҳам белгиланди“ (2020-йил 18-январ). Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ „Ҳаётхон Ортиқбоева ҳақида ма'лумот“.
- ↑ „ИБРАТЛИ ҲАЙОТ ЙЎЛИ“ (2023-йил 6-март). Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳаётхон Ортиқбоева вафот этди“. платина.уз. Қаралди: 10-январ 2025-йил.
- 10-oktyabrda tugʻilganlar
- 1946-yilda tugʻilganlar
- Sirdaryo viloyatida tugʻilganlar
- 2025-yilda vafot etganlar
- 10-yanvarda vafot etganlar
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan madaniyat xodimlari
- Senatorlar
- Yashayotgan insonlar
- Shoiralar
- Oʻzbekiston deputatlari
- Deputatlar
- Sirdaryoda tugʻilganlar
- Toshkent davlat pedagogika universiteti bitiruvchilari
- Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasi a’zolari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar