Ҳайрабодтепа — Сурхондарё вилояти, Ангор туманидаги[1] В асрда Термизнинг шимолида, антик шаҳарчанинг муюлишдаги ҳарбий иншоот ўрнида барпо этилган қадимий Чағониён шаҳар-қалъа харобалари[2]. Умумий майдони 1,5 гектар[3]. 1949-йилда ЎзССР ФАнинг Яҳё Ғуломов[4] бошчилигидаги экспедициясининг Лазар Албаум раҳбарлик қилган Сурхондарё археологлар гуруҳи 12 кун мобайнида Термиз арофидаги антик даврга оид ҳудудларда археологик текширишлар олиб боришади[5]. Текширишлар натижасида кушон даврига оид Зартепа ва Ҳайрабодтепа шаҳар туридаги ёдгорликлар аниқланади. 1953-йил май ойида ёдгорликнинг арк ва шаҳристон қисмларида археологик текшириш ишлари бошланди. Тарҳи тўғри тўртбурчаксимон шаклга (150х100 метр) эга бўлган манзилгоҳнинг атрофида сақланиб қолган хандақ излари ва кўҳна шаҳарнинг жануби-шарқий қисмида атрофи мустаҳкам ҳимояланган арк аниқланади[4]. Тадқиқотлар натижасида бу ҳудуддан милоддан аввалги ИИИ — И асрлардан то милодий В — ВИИ асрларга оид бир қанча иншоотлари топилган. Булардан бири ўлчами 20х20 метр бўлган, ҳовлига ўхшаш, узун хоналарга эга кенг бино. Бинонинг энг яхши сақланиб қолган тарафи шарқий томони бўлиб, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу жойдага бир хил шаклдаги узун томонларга эга бўлган хоналар қуббали ҳужралар бўлган[2]. Оддий қалъаларга нисбатан Ҳайрабодтепанинг тузилиши анча мураккаб ва тафовутли бўлган. Бу ҳолат эса келгусидаги Ўрта Осиё мадрасалари билан боғлиқ бўлиб, ушбу боғлиқлик ташқи кўринишга эмас, балки тасодифий ўхшашликка эга бўлган[2]. Шаҳар-қалъадан топилган Рим императори Нерон тангаси ҳудуд аҳолисининг нафақат Ўрта Осиё ўлкалари, балки Рим империяси ва Ҳиндистон билан савдо ва маданий алоқалар олиб борганлигини кўрсатади[3].

Ҳайрабодтепа
Умумий маълумот
Мақоми қал’а харобаси
Тури шаҳар-қал’а
Манзили Сурхондарё вилояти, Ангор тумани
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Координаталар 37°16′36″Н 67°17′08″Э / 37.27667°Н 67.28556°Э / 37.27667; 67.28556
Қурилиши бошланган В аср

Манбалар

  1. ↑ Беленицкий, Александр. „Средневековий город Средней Азии“ (1973), с. 62. Қаралди: 2022-йил 11-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Хмелницкий 2000, с. 82
  3. ↑ 3,0 3,1 Холияров, Тўлқинжон. „Ангор воҳасининг тарихий географиясини ўрганишда археология манбаларининг ўрни“. Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммолари ёш тадқиқотчилар талқинида (2013), с. 107. Қаралди: 2022-йил 11-октябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 Назаров, Хумоюн. „Шимолий Бақтриянинг кушон даври кўҳна шаҳарларининг ўрганилиш тарихидан“. Ўтмишга назар №3 (2020), с. 84. Қаралди: 2022-йил 11-октябр.
  5. ↑ Шчетенко, А. „Раскопки монументалного архитектурного комплекса Зар-тепе. Древняя Бактрия“. Наука (1974), с. 42. Қаралди: 2022-йил 11-октябр.

Адабиётлар