Ҳайя Кабира (арабча: حية كبيرة‎‎) Сурия шимолида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Ҳалаб муҳофазаси таркибига киради. Ҳалаб шимоли-шарқида, Фурот дарёси жанубида жойлашган. Ғарбда округ маъмурий маркази Манбиж, жанубда эса Абу Қилқил билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Ҳайя Кабира аҳолиси 2 622 кишини ташкил қилган[1]. Қишлоқ аҳолиси туркманлардан иборат[2].

Ҳайя Кабира

حية كبيرة
Қишлоқ
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб
Округ Манбиж округи
Ноҳия Манбиж ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
2 622[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Сурия фуқаролар уруши даврида ИШИД қўлига ўтган қишлоқ 2016-йил 6-июнда Манбиж ҳарбий кенгаши бошчилигидаги амалиётлар натижасида Сурия Демократик кучлари томонидан қайта эгалланган[3]. Хавфсизликни ҳамон Манбиж ҳарбий кенгаши та’минлаётган бўлса-да, 27-сентябр куни маҳаллий бошқарув ва жамоат хизматларини юритиш учун махсус кенгаш ташкил этилди. Бу кенгаш соғлиқни сақлаш, магистрал хизматлар ҳамда болалар, ёшлар ва оила масалалари бўйича хизматларни ўз ичига оларди. Кенгашда бир қанча маслаҳатчилар, шунингдек, иккита бош ижрочи директор ва учта ижрочи директор ўринбосарлари мавжуд[4].

Манбалар