Hazir jangi
Ҳазир жанги Маърака ал-Ҳазир жанги (арабча: معركة الحاضر) – Византия империяси ҳамда Рошидун халифалиги армиясининг элита отлиқ қўшини ўртасида кечган жанг. 637-йил июн ойида Қиннасриндан 3 мил шарқда, ҳозирги Суриядаги ал-Ҳазир қишлоғида бўлиб ўтган.
| Ҳазир жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусулмонларни Левантга юришининг бир қисми (Араб–Византия урушлари) | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Рошидун халифалиги | Византия империяси
| ||||||
| Кучлар | |||||||
| 17,000 (мусулмонлар томонидан келтирилган манбаларга кўра)[1] | 70,000 (мусулмонлар томонидан келтирилган манбаларга кўра)[1] ~7,000 (замонавий манбаларда келтирилган тахминий ҳисоб-китоблар)[1] | ||||||
Жанг
Жанг Қиннасриндан 3 мил шарқда жойлашган ал-Ҳазир қишлоғида бошланган. Холид ибн Валид ўзининг тезкор қўшинини жангга тайёрлаб, майдонга жойлаштирган. Византия қўшини қўмондони Менас эса ўз қўшинини марказга ва иккита қанотга жойлаштирган ва ўзи олдинги қаторда жангни олиб борган. Шундан кейин тезлик билан Ҳазирда жиддий тўқнашувлар бошланган. Жанг ҳали бошланғич босқичда бўлган вақтда Менас ҳалок бўлган. Менаснинг ўлими ҳақидаги хабар унинг аскарлари орасида тарқалгач, Византия аскарлари ғазаб отига минган ва ўз қўмондонинг ўлими учун қасос олиш мақсадида ҳужумга ўтишган.
Ўша вақтда Холид ибн ал-Волид ўзининг отлиқ қўшинини олиб, Византия қўшинига орқа томондан ҳужум уюштирган ва орадан кўп вақт ўтмай бутун Рим қўшини қуршаб олиниб, мағлубиятга учратилган. Маълумотларга кўра, Менас ва унинг қўшини бундан олдин ҳеч қачон бундай оғир мағлубиятга учрамаган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Cраwфорд 2013, с. 149.
- ↑ Ал-Табари 1992.
Адабиётлар
- Акрам, А. И. Тҳе Сwорд оф Аллаҳ: Кҳалид бин ал-Wалеэд, Ҳис Лифе анд Cампаигнс, Нат. Публишинг. Ҳоусе, Раwалпинди (1970) ИСБН 978-0-7101-0104-4.
- Муҳаммад Убаид ал-Рифаи, Мансур. Ра'д ал-Шабааб Кҳалид бин Wалид, 207 — 254 }-бет.
Ҳаволалар
- „بغية الطلب في تاريخ حلب“. ислампорт.cом. Мууқа Ал-Wаррақ.