Hazrat Mullo Mir
Ҳазрат Мулло Мир
Тўлиқ исми Ҳазрат Охунд Мулло Мир Косагароний Бухорий. Унинг отасининг исми Сайид Ҳусайн бўлган. Мулло Мир асли Ҳисори Шодмон туманига қаришли Дехлав қишлоғидан бўлган. Абдуллахон ҳукмронлиги даврида Бухорога келган. Ҳазрат Мулло Мирнинг устози Мавлоно Асомиддин ҳисобланади. У Куръон ва шариат илмини пухта эгаллаган. „Туҳфат аз-зоирин“да келтирилишича, у валиоллоҳ Мулло Мир номи билан машҳур бўлган. Абдуллахоннинг хоc навкарларидан бири бўлган Дўстимбий Аргун Ҳазрат Мулло Мир қабрлари олдида улкан хонақоҳ бино қилган. Ушбу гўзал хонақоҳ айни пайтда намозхонлар ихтиёрига берилган. Ҳазрат Мулло Мир қабри Ромитан тумани, Хоки Мулло Мир қишлоғида жойлашган[1].
Манбалар
- ↑ Садриддин Салим Бухорий. Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари. -Т.: 2015. 233.