Ҳазрат Охунд Мулло Муҳаммад — аллома ва авлиё. Ҳазрат Охунд Мулло Муҳаммад буюк авлиё, ўз даврининг улкан алломаси, истеъдодли тарбиячи, забардаст шоир эди. Унинг тахаллуси Имлодир. „Имло“ сўзи қуйидаги маъноларни билдириб келаркан: 1. Тўлдириш, тўла ифодалаш. 2. Белги, ишора. 3.Тўғри ёзиш. Эшони Имло Бухорода 1686-йил туғилиб, шу ердаги мадрасаларда таълим олган. Носириддин Тўранинг „Туҳфат аз-зоирин“ китобида ёзилишича, Ҳазрат Имло тўртта тариқатнинг пири муршиди бўлган. Булар кубравия, нақшбандия, ишқия, жаҳрия тариқатларидир. Шу боис бу зоти шарифни жомеус сулук (сулуклар мажмуаси) деб атаган. Эшони Имлонинг кубравия сулукидаги пирлари Мирзо Баҳодур Ширбудуний, нақшбандия сулукидаги пирлари Хожа Подшоҳ Салим Балхий, ишқия сулукидаги пирлари Мавлоно Шайх Усмон Азизон қуддиса сирруҳулар бўлган. Эшони Имло ҳижрий 1162-йил, Раббиал аввал ойининг 18-куни, милодий 1749-йил 8-мартда вафот этади. Ҳазрат Имло 63 йил умр кўрган. Эшони Имлодан „Девон“ қолган. Бухородаги кўплаб зиёлилар хонадонида ушбу „Девон“ бор. Эшони Имло ашъорлари сўфиёна руҳда бўлиб, унинг улкан истеъдод соҳиби эканликларидан дарақ беради. Эшони Имлонинг ота томонидан насаблари Ҳазрати Али р.а.га бориб тақалади. „Туҳфат аз-зоирин“да ушбу шажара ҳам келтирилгандир: Мулло Муҳаммад Имло ал-Бухорий ибн Алоиддин Азизон Шайх Сайфиддинхожа ибн Ходихожа ибн Увайс Шайх Ибн Аҳмад Шайх ибн Бобоюсуфхожа ибн Али Маҳмуд Шайх ибн Толиб Шайх ибн Бобогосуфхожа ибн Али Муртазохожа ибн Юнус Шайх ибн Аҳмад Шайх ибн Маҳмуд Шайх ибн Толиб Шайх ибн Абдулжалил Шайх ибн Сулаймон Шайх ибн Мусо Шайх ибн Ҳорун Шайх ибн Абдулқаҳҳор Шайх ибн Абдулфаттоҳ ибн Имом Муҳаммад Ҳанифа ибн Амирал Мўмин Али ал Муртазо р.а[1]. Ҳазрат Охунд Мулло Муҳаммад Эшони Имлонинг қабри „Эшони Имло“ қабристонида бўлган. Ушбу мозористонда кўплаб авлиё, шунингдек, Бухоро амирлари дафн қилинган. Лекин собиқ Иттифоқ даврида бу мозористон ҳам вайрон этилди, бу зиёратгоҳ йўқотилди. Эшони Имло мозористони устида Ибн Сино мактаби қурилди. Эшони Имло зиёратгоҳида тарихий сардоба ҳам бор, бу Эшони Имло сардобаси ҳисобланади[2].

Авлиё

Исм

Ҳазрат Охунд Мулло Муҳаммад

Таваллуди


Фалсафа мактаби


Манбалар

  1. ↑ Насир ад-Дин ал-Ханафи ал-Хасани ал-Бухари. Тухфат аз-заирин («Подарок паломникам») Автор перевода с таджикско-персидского, предисловия и комментариев: Халим Тураев. Тошкент: Сплендид Идеа, 2021 — 204-бет. 
  2. ↑ Садриддин Салим Бухорий. Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари. Бухоро: Дурдона нашриёти, 2012 — 291-бет.