Hazrat Sabohiy
Ҳазрат Сабоҳий(1948-йил 15-декабр, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – таржимон, ёзувчи, адабиёцҳунос. У Тожикистон журналистлар уюшмаси аъзоси, 1988-йилги санъат соҳасидаги энг яхши ёзувчи мукофоти лауреати[1].
| Ҳазрат Сабоҳий | |
|---|---|
| Таваллуди |
1948-йил 15-декабр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | журналист, санъацҳунос, таржимон |
| Фаолият йиллари | 1971-йил-ҳозиргача |
Биографияси
Ҳазрат Сабоҳий 1948-йил 15-декабр куни Ўзбекистон ССР га қарашли бўлган Самарқанд вилоятида туғилган. У 1971-йил Ленин номидаги Украина давлат филология факултетининг журналистика йўналишини тамомлайди. 1971-йилдан 1976-йилгача „Тожик комсомоли“ газетасида илмий ходим сифатида фаолиятини бошлади. Ҳазрат Сабоҳий 1971-йили Тожикистон ССР Фанлар академиясида катта илмий ходим бўлиб ишлади. 1972-йилдан 1997-йилгача Тожикистон Фанлар академиясининг тарих ва археология институтида санъацҳунослик бўлими мудири бўлиб ишлади. Ҳазрат Сабоҳий 1997-йилдан 2000-йилгача „Самарқанд овози“ газетасида масъул котиб лавозимида ишлади. У 2000-йилдан 2011-йилгача Эрон Ислом Республикасидаги Хуросон маданияти ташкилотида таржимон сифатида фаолият юритди. 2011-йил Тожикистон Миллий ахборот агентлигида муҳаррир ва таржимон бўлиб ишлайди. Ҳазрат Сабоҳий айни пайтда Самарқанд вилоятидаги Самарқанд шаҳрида яшаб, ижод қилмоқда[2].
Ижоди
Ҳазрат Сабоҳий 1979-йил „Садриддин Айний асарлари кинематография асоси“ номли асарини ёзиб тугатади. Худди шу китоби учун 1988-йил „Йилнинг энг яхши санъат китоби“ номинациясини олган. У 1998-йил „Шоҳнома“ асарини ёзган. 2010-йил эса, „Исмоил Сомоний“ номли асарини ёзди. Ҳазрат Сабоҳий Ўзбекистондаги тожик тилида таълим бериладиган умумтаълим мактабларининг 4-синф ўқувчиларига мўлжалланган „Тожик тили“ дарслиги муаллифи ҳисобланади. Ҳазрат Сабоҳийнинг 100 дан ортиқ мақолалари Тожикистон, Эрон, Афғонистон, Россия, Украина ва Литва давлатларининг журнал ва газеталарида чоп этилган.
Манбалар
- ↑ „Ҳазрат Сабоҳӣ: журналист, муҳаққиқ, муаррих ва пажӯҳишгари осори ниёгон“. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Имрӯз 15-уми декабр — зодрӯзи олим, рӯзноманигор, тарҷумон ва санъатшинос Ҳазрат Сабоҳӣ мебошад“. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]