Ҳазратбегим (форсча: حضرت بیگم‎‎; пуштуча: حضرت بېګم‎‎; яна Ҳазрат Маҳал[1][2], Соҳибабегим[3]; 4-ноябр 1740-йил ёки 1741-йил, Деҳли, Ҳиндистон — 1774-йил, Афғонистон) — бобурий малика, бобурийлар давлати ҳукмдори Муҳаммадшоҳнинг қизи, дурронийлар сулоласи шоҳи Аҳмадшоҳ Дурронийнинг рафиқаси.

Ҳазратбегим
Таваллуди 4-ноябр 1740-йил ёки 1741-йил
Вафоти 1774-йил
Афғонистон
Турмуш ўртоғи Аҳмадшоҳ Дурроний
Отаси Муҳаммадшоҳ
Онаси Соҳиба Маҳал

Таржимайи ҳоли

Ҳазратбегим бобурийлар сулоласи ҳукмдори Муҳаммадшоҳ ва малика Соҳиба Маҳалнинг[4] қизи бўлиб, 1740-йил ёки 1741-йил 4-ноябрда Деҳлида таваллуд топган. 1748-йил апрелда Муҳаммадшо вафот этади ва тахтга маликанинг укаси Аҳмадшоҳ чиқади[5]. Ҳукмдорнинг онаси Қудсиябегим марҳум подшоҳнинг бошқа рафиқалари ва фарзандлари таъминоти учун ҳукумат ажратилган маблағлардан ташқари, ўз ҳисобидан ҳам моддий кўмак бериб турган[6].

1754-йил 26-майда Аҳмадшоҳ сафар чоғида маратҳалар етакчиси Малҳар Рао Ҳолкар томонидан ҳужумга учрайди[3][7]. Аҳмадшоҳ Сикандрабад (Искандаробод) орқали чекинаётиб, ўзи билан бирга Ҳазратбегим, онаси Қудсиябегим, ўғли Маҳмудшоҳ ва севимли рафиқаси Инаетпури Баини олиб, бошқа маликалар ва қариндошларини душманга қолдириб кетишга мажбур бўлади[8].

1756-йил феврал ойида беқиёс гўзаллиги билан машҳур бўлган 16 ёшли Ҳазратбегимга 60 ёшли Оламгир ИИ совчи қўяди. Шу мақсадд Оламгир ИИ маликанинг онаси Соҳиба Маҳал ва васийси Бодшоҳбегимларга босим қилади[9]. Ҳазратбегим 60 ёшли ҳукмдорга турмушга чиқишдан кўра ўз жонига суиқасд қилишни афзал билади, натижада Оламгир ИИ маликани ўз никоҳига ололмайди[9].

1757-йил апрелда пойтахт Деҳлини афғонлар талон-торож қилгандан сўнг, дурронийлар сулоласи шоҳи Аҳмадшоҳ Дурроний марҳум Муҳаммадшоҳнинг қизи Ҳазратбегимга уйланишни хоҳлаб қолади[10]. Васийси Бодшоҳбегимнинг қаршлигиига қарамасдан 35 ёшдаги Аҳмадшод Дурроний 1757-йилнинг 5-апрелида Деҳлида маликани мажбурлаб, ўз никоҳига олади[11]. Тўй маросимидан сўнг Аҳмадшоҳ Дурроний малика билан она юрти Афғонистонга қайтиб кетади. Афғонистонга кетаётган Ҳазратбегимни кузатишда Бодшоҳбегим, Саҳиба Маҳал ва бир неча маликалар ҳамроҳлик қилишган[11]. Ҳазратбегим 1774-йилда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ Саркар, Жадунатҳ. „1771-1788. 3д эд“ (инглиз тилида). Ориэнт Лонгман (1964), с. 307. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  2. ↑ Др. Б. П. Саҳа. „Бегамс, Cонcубинес, анд Мемсаҳибс.“ (инглиз тилида). Викас Публишинг Ҳоусе. (1997), с. 29. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Саркар, Жадунатҳ. „Фалл Оф Тҳе Мугҳал Эмпире Вол. 1“ (инглиз тилида) (1964), с. 334. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  4. ↑ Саркар, адунатҳ. „Фалл оф тҳе Мугҳал Эмпире (4тҳ эд.)“ (ингзли тилида). Ориэнт Лонгман (1991), с. 268. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  5. ↑ Эдwардс, Мичаэл. „Тҳе Орчид Ҳоусе: Сплендоурс анд Мисериэс оф тҳе Кингдом оф Оудҳ, 1827-1857“ (инглиз тилида). Cасселл (1960), с. 7. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  6. ↑ Кумари, Савита. „Удҳам Баи: А Глимпсе инто тҳе Аплендид Лифе оф а Латер Мугҳал Қуээн“, с. 51. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  7. ↑ Латиф, Билкеэс Идреэс. „Форготтен“. Пенгуин Боокс Индиа (2010), с. 50. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  8. ↑ Шарма, Судҳа. „Тҳе Статус оф Муслим Wомен ин Медиэвал Индиа“ (инглиз тилида). САГЕ Публиcатионс Индиа (2016-йил 21-март), с. 66. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 Исраэл, Милтон. „Исламиc Соcиэтй анд Cултуре: Эссайс ин Ҳоноур оф Профессор Азиз Аҳмад“ (инглиз тилида). Маноҳар (1983), с. 146. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  10. ↑ „А Cомпреҳенсиве Ҳисторй оф Индиа: 1712-1772“ (инглиз тилида). Пеопле'с Публишинг Ҳоусе (1978). Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  11. ↑ 11,0 11,1 Саркар, Жадунатҳ. „1754-1771 (Панипат). 3д эд.“ (инглиз тилида). Ориэнт Лонгман (1971), с. 89. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.