Ҳеарт оф Даркнесс (таржимаси „Зулмат қалби“) — поляк-инглиз ёзувчиси Жосепҳ Cонрад томонидан ёзилган новелла (роман) бўлиб, унда асарнинг бош қаҳрамони Чарлес „Чарлиэ“ Марлоwнинг Африка марказидаги Белгия мустамлакаси бўйлаб саёҳати тасвирланган.[1] Конгода фил суяги савдоси билан шуғулланувчи Куртз образи асарда марказий аҳамиятга эга бўлиб, асарда Марлоw уни „зулмат юраги“ деб ҳам атайди ва айнан мазкур ибора билан асар номланган, дейиш мумкин. Асарда Марлоw Лондонни („Курраи-заминдаги энг буюк шаҳар“) Африка („Зулмат замини“) билан таққослайди.[2]

Зулмат юраги
Асл номи Тҳе Ҳеарт оф Даркнесс
Муаллиф(лар) Жосепҳ Cонрад
Мамлакат Буюк Британия
Тил инглизча
Жанр(лар)и Новелла
Нашр этилган санаси 1899-йил газета ҳикояси; 1901-йил китоб
Нашриёт тҳе Блаcкwоод'с Магазине (дастлабки)
Аввалгиси "Нарцис" борти ниггери
Кейингиси Лорд Жим

Мазкур асардаги марказий ғоялардан бири бу „маданийлашган“ ва маданиятлашмаган, „ёввойи“ инсонлар орасидаги фарқлар биз ўйлагандан кўра камроқ, деган фикрдир. Зулмат юраги очиқчасига империализм ва ирқчиликни қоралайди.[3]

Новелла дастлаб (1899-йилда) китоб ҳолида эмас, балки уч қисмдан иборат ҳикоя шаклида Блаcкwоод’с Магазине нашрида, мазкур нашрнинг мингинчи нашрини нишонлаш рамзи сифатида нашр этилган.[4] Асар кўп марта қайта нашр этилган, кўплаб тилларга таржима қилинган ва Америкалик кинопродюсер Френсис Форд Копполанинг 1979-йилги „Қиёмат бугун“ („Апоcалйпсе Ноw“) филмига илҳом манбаси сифатида хизмат қилган. 1998-йилда Америка нашриёти — „Тҳе Модерн Либрарй“ „Ҳеарт оф Даркнесс“ новелласини ўзининг ХХ асрнинг 100 та энг яхши инглиз тилидаги романлари рўйхатидан 67-ўринга қўйган.[5]

Асар қаҳрамонлари

Чарлес „Чарли“ Марлоw Асарнинг бош қаҳрамони, матрос, холасининг ёрдами билан болаликдаги орзуси бўлмиш Конго дарёси бўйлаб хизмат кўрсатувчи савдо компаниясида пароход капитани сифатида Африкага отланади. Йўлда кўрган кечирганлари, айниқса, Африкадаги ҳолат, қулларнинг эзилиши ва империалист амалдорларнинг ёввойилиги унинг бутун орзуларини чиппакка чиқаради. саёҳат давомида уни кўрган-кечирганлари ортга қайтишга ундаса, қандайдир номаълум куч уни олдинга, ўзини қўрқитувчи нарсага томон, „зулмат юраги“ томон бостириб боришга ундайди. Ҳикоя қилиб берувчи образ уни европача кийинган Буддага қиёслайди.
Куртз Асарнинг бош қаҳрамонларидан бири. Савдо компаниясининг Конго мустамлакаси ичидаги шахобчаларидан бирининг Менежери. Муаллиф уни мукаммал нотиқ ва иродали шахс сифатида тасвирлайди. Бу хусусиятлари, шунингдек, доимо қурол кучини ишлатиши билан у маҳаллий аҳоли орасида илоҳ даражасига кўтарилган. Маҳаллий аҳоли уни тавоф қилади. Марлоw ҳам унинг нотиқлик қобилияти ва сўз қудрати олдида лол қолади. Ўтакетган разил, империалистик қилмишларни ҳам олийжаноблик билан тасвирлаш қобилиятига эга.
Компания бош бухгалтери Марлоw уни дастлаб компания шахобчасига келганда кўради. Шахобчадаги барча хўжалик ишлари ниҳоятда бетартиб бўлсада, бухгалтер ўзининг ташқи кўринишига мукаммаллик билан оро беради. Марлоw уни сартарошхона маникенига ўхшатади.
Менежер Марлоw ўрнашган компания шахобчаси бошлиғи. Ўтакетган иродали ва чидамли шахс. Муаллиф унинг амакисининг тилидан, Менежернинг Африкада қолишига, унинг ҳокимияти дахлсизлигига ягона сабаб сифатида унинг маҳаллий иқлим шароитларига чидамлилигини келтиради.
Марлоwнинг холаси Асар бошида тилга олинади. Марлоw экспедицияга отланишида унга катта ёрдам беради. Марлоw уни, умуман аёлларни эркаклар яшайдиган оламдан мутлақо ўзгача оламда яшайди, „эркаклар ҳар куни чидам келаётган биргина далил уларнинг бутун ички дунёларини остин-устини қилиб юбориши мумкин“, дейди.
Биринчи даражали агент (Ёш Аристократ) Марлоw у билан компания шахобчасида ўз пароходини созлаш учун қирғоқ бўйи стансиясидан зарур ускуналар кутиб турганда учрашади. Камгап ва фойдакаш йигит. Муаллиф бу билан Европадан келувчи кўпгина колонизаторларни тасвирлашга ҳаракат қилади.
Бош бухгалтернинг амакиси Марлоw компания шахобчасида пароход бортида ухлаб ётганда Амаки ва Менежернинг Куртз ҳақида сўзлашаётганлигини эшитиб қолади. Менежернинг Европадаги ишларини тартибга солувчи шахс.
Доктор Марлоw дастлаб компаниянинг Белгиядаги штаб-квартирасига борганда уни тиббий кўрикдан ўтказган шахс. Унинг Марлоwга „Оилангизда руҳий хасталикка чалинганлар борми?“, деган саволи Марлоwни жиғига тегади. Доктор компаниянинг Африкага йўл олган ходимларининг бошида кечаётган ўзгаришларига қизиқади.
Фреслевен Марлоw бошқариши керак бўлган пароходнинг олдинги капитани, Даниялик. Марлоwга айтишларича жуда мулойим ва юмшоқтабиат инсон бўлган, лекин битта товуқ устида қабила сардори билан бўлган жанжалда қабила сардорини барча қабила аъзолари кўз ўнгида калтаклайди. Шунда сардорнинг ўғли уни кураклари орасидан найза суқиб ўлдиради. Марлоw Африкага борганда унинг суяклари орасидан ўсиб чиққан майса унинг танасини буткул тўсиб қўяр даражада ўсиб чиққан. Африкага борган Европаликларда бўладиган ўзгаришларга ишора.
Одамхўр матрослар Компания ўзига ишчи сифатида олган ёввойилар (Африкалик эмас). Марлоwнинг тасвирлашича, гарчи одамхўр бўлишсада, уларда ҳам инсонийлик аломатлари бор. Дарё бўйлаб сафарда озуқа етишмовчилиги пайтида, Марлоw нега улар мени ёки бошқа йўловчиларни ўлдириб ейишмади, деб ўйлаб қолади. Компаниянинг уларга нисбатан муносабати билан уларнинг Марлоwга нисбатан муносабати солиштирилади.
Рулевой (маҳаллий аҳоли вакили) Пароходни бошқаришга ўргатилган маҳаллий аҳоли вакили. Дастлаб уни бошқаришга ўргатишда қийинчиликларга дуч келса ҳам, кейинчалик Марлоw унга ўрганиб қолади.
Рус (Архиепископнинг ўғли) Куртзнинг дўсти ва ҳамроҳи. Россиялик. Ёшлик ва беғуборлик тимсоли. Африкага шунчаки саёҳат мақсадида келиб қолган. Фақат бугунги кун билан яшайди. Марлоw уни Ҳарлекинга ўхшатади.
Қиз Куртзнинг севган қизи. Марлоw унга роман охирида Куртзнинг тақдири ҳақида сўзлаб беради.[6]
Heart of Darkness, 1899
Тҳе Блаcкwоод’с Магазиненинг 1899-йил „Ҳеарт оф Даркнесс“ чиққан сони муқоваси

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2017-04-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-12-16
  2. ↑ Чинуа Ачебе „Ан Имаге оф Африcа: Раcисм ин Cонрад’с Ҳеарт оф Даркнесс“ ин Тҳе Нортон Антҳологй оф Энглиш Литературе, вол. 2 (7тҳ эдитион) (2000), п. 2036.
  3. ↑ Тҳе Нортон Антҳологй, 7тҳ эдитион, (2000), п. 1957.
  4. ↑ Натионал Либрарй оф Сcотланд: Блаcкwоодс магазине эхҳибитион.
  5. ↑ ҳттп://www.рандомҳоусе.cом/модернлибрарй/100бестновелс.ҳтмл
  6. ↑ Сердце тьмы / Пер. с англ. А. Кривцовой. - М.: Эксмо, 2018. - 192 с.