„Ҳеат Wавес“ (тражимаси „Иссиқлик тўлқинлари“) — Британиянинг „Гласс Анималс“ рок гуруҳининг қўшиғи, 2020-йил 29-июн куни „Дреамланд“(2020) учинчи студиявий албомидаги 4-сингл сифатида клип билан бирга чиқарилган. Гуруҳ трек учун ремикс танловини ўтказган, унда 19 ёшли британиялик продюсер Шакур Аҳмад ғолиб чиққан ва унинг ремикси гуруҳ томонидан америкалик ДЖ Дипло ремикси билан бирга 2020-йил август ойида оммага ҳавола қилинди[1]. Яна бир ремиксда америкалик Пуэрто-Риколик репер Ианн Диорнинг вокалларини тинглаш мумкин.

„Ҳеат Wавес“
„Гласс Анималс“ сингли
Дреамланд албомидан
Чиқарилган санаси 29-август 2020-йил
Жанр
Давомийлиги 3:58
Лейбл
Қўшиқ муаллиф(лар)и Даве Байлей
Продюсер(лар) Даве Байлей
„Гласс Анималс“ сингллари хронологияси
„Дреамланд“
(2020)
„Ҳеат Wавес“
(2020)
„Итʻс Алл Со Инcредиблй Лоуд“
(2020)
Клипи
„Ҳеат Wавес“ ЁуТубеда

„Ҳеат Wавес“ бугунги кунгача гуруҳнинг энг муваффақиятли сингли бўлиб, у бутун дунё бўйлаб биринчи рақамли хитга айланган[2], Европанинг бир қанча мамлакатларида энг яхши бешлик хити сифатида эътироф этилган ва Австралия, Швейсария ҳамда АҚШ хит парадларида биринчи ўринни эгаллаб, Биллбоард Ҳот 100 рўйхатида 59 ҳафталик рекорддан сўнг энг юқори чўққига чиққан. „Ҳеат Wавес“ УС Ҳот Роcк &амп; Алтернативе Сонгс[3] чартида биринчи ўринни эгаллаган. 2021-йил сентябр ойи ҳолатига кўра, қўшиқ Спотифй платформасида миллиарддан ортиқ эшитилган[4].

Композицияси

Байлейининг таъкидлашича, „Ҳеат Wавес“ бу „йўқотиш ва соғиниш ҳислари ва сиз ҳеч нарсани қутқариб қололмаслигингизни англаш ҳақида“[5].

Тижорий муваффақияти

„Ҳеат Wавес“ бутун дунё бўйлаб хитга айланди ва гуруҳ фаолиятидаги энг муваффақиятли қўшиқ бўлди. У Австралиянинг 2020-йилдаги Трипле Ж Ҳоттест 100 рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган. Сўнг, сингл олти ҳафта Австралиянинг АРИА Синглес Чарт хит парадларида биринчи ўринни эгаллади ва бошқа бир қанча мамлакатларда энг яхши 20 таликка кирди. 2021-йил 13-ноябрда „Ҳеат Wавес“ ўзининг 42 ҳафта АҚСҲ Биллбоард Ҳот 100 рўйхатида 10-ўринда „Бефоре Ҳе Чеац“ (Cарриэ Ундерwоод, 2007) қўшиғининг энг узун давом этган ўрнини эгаллади[3][6]. 2021-йил 4-декабрда сингл Ҳот 100 рўйҳатида[7] 7-рақамга етиб олди. 2022-йил 15-январда „Ҳеат Wавес“ Ҳот 100 рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб, чартдаги 51 ҳафталик рекордни илк бешлик қаторига тушиб якунлади.

2022-йил 12-март куни „Ҳеат Wавес“ 59 ҳафта (2021-2022) дан сўнг Ҳот 100 рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб, АҚШ чартида янги рекорд ўрнатди. Олдинги рекорд 35 ҳафта давом этган ва Мариаҳ Cарейнинг „Алл И Wант фор Чристмас Ис Ёу“ қўшиғига[8] тегишли эди. 2022-йил 6-августда қўшиқ 80 ҳафта 3-ўринда Топ 100 таликка киритилган[9].

Қўшиқлар рўйхати

Асл қўшиқ
№ Номи Давомийлиги
1. "Ҳеат Wавес" 3:58
Дипло ремикси
№ Номи Давомийлиги
1. "Ҳеат Wавес" (Дипло ремих) 2:21
Ритон ремикси
№ Номи Давомийлиги
1. "Ҳеат Wавес" (Ритон ремих) 2:40

Манбалар

  1. ↑ Wалтерс, Аббй „Дипло ҳас ремихед Гласс Анималс' 'Ҳеат Wавес' инто а стеамй неw траcк“. Тоне Деаф (2020-йил 12-август). 2021-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-декабр.
  2. ↑ Труст, Гарй „Гласс Анималс’ ‘Ҳеат Wавес’ Ҳиц Но. 1 он Биллбоард Глобал 200 Чарт“ (эн-УС). Биллбоард (2022-йил 28-феврал). 2022-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 Саваге, Марк „Гласс Анималс: Ҳоw Ҳеат Wавес беcаме тҳе ултимате слеэпер ҳит“. ББC (2021-йил 9-апрел). 2021-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июл.
  4. ↑ Пеаcоcк, Тим „Гласс Анималс' 'Ҳеат Wавес' Ҳиц Оне Биллион Стреамс; Энтерс Спотифй'с Глобал Топ 10“. Яҳоо! Энтертаинмент (2021-йил 14-сентябр). 2022-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-январ.
  5. ↑ Роберц, Чристопҳер „Гласс Анималс Шаре Неw Сонг "Ҳеат Wавес" виа а Видео Филмед бй Сингер Даве Байлей'с Неигҳборс“. Ундер тҳе Радар (2020-йил 30-июн). 2021-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-декабр.
  6. ↑ „Аделе Леадс Ҳот 100 фор Тҳирд Wеэк, Гласс Анималс Cомплете Реcорд Рун то Топ 10“ (эн). Биллбоард. 2021-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-ноябр.
  7. ↑ Труст, Гарй „Аделе’с 'Эасй он Ме' Ребоундс фор Фифтҳ Wеэк Атоп Биллбоард Ҳот 100, ‘Оҳ Мй Год’ Дебуц ат Но. 5“. Биллбоард (2021-йил 29-ноябр). 2021-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-ноябр.
  8. ↑ Гарй Труст, Гарй Труст. „Гласс Анималс’ ‘Ҳеат Wавес’ Cомплетес Реcорд Рун то Но. 1 он Биллбоард Ҳот 100“ (эн-УС). Биллбоард (2022-йил 7-март). 2022-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-март.
  9. ↑ Труст, Гарй „Лиззо’с ‘Абоут Дамн Тиме’ Cлоcкс Сеcонд Wеэк Атоп Ҳот 100, Беёнcе, Пост Малоне Рисе ин Топ 10“. Биллбоард (2022-йил 1-август). Қаралди: 2022-йил 2-август.

Ҳаволалар