Рут Ҳедвиг Линдаҳл (1983-йил 29-апрелда туғилган) — швед футболчиси, Атлетико Мадрид ва Швеция терма жамоаси дарвозабони.2004, 2005 ва 2009-йилларда Швецияда йилнинг энг яхши дарвозабони бўлган.

Ҳедвиг Линдаҳл
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рут Ҳедвиг Линдаҳл
Таваллуд санаси 1983-йил 29-апрел (1983-04-29) (43 ёш)
Таваллуд жойи Катринеҳолм,, ShvetsiyaШвеция
Бўйи 1.79 м
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Атлéтиcо Мадрид
Рақами 1

Дастлабки карера

13 ёшида у профессионал футболчига айланди. Бунгача у Гропптҳорпс ва Баггетҳорпс ёшлар клубларида ўйнаган. У ўз фаолиятини ҳужумчи сифатида бошлаган, аммо кейинчалик дарвозабонга ўзгартирган[1].

Жамоалардаги фаолияти

1996-йилдан бери у профессионал футбол клубларида ўйнаган. 2001-йилда у Малмё футбол клубига ўтди[1]. У бу жамоадаги фаолиятини 2003-йилда якунлаб, ФC Линкöпингга ўтди. Ҳедвиг 2004-йилдан 2009-йилгача Линкöпингда беш мавсум ўйнаган. 2009-йилдан 2010-йилгача Готеборг футбол клубида ўйнаган. Аммо 2010-йилги мавсумдан сўнг жамоа бош мураббийи Торбёрн Нилссон футболчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди ва 2011-йилда Линдал Кристианштад клубига ўтди[2].

Халқаро карера

2002-йилдан бери Швеция терма жамоасида асосий таркибдаўйнаб келмоқда[3]. 2005 ва 2009-йиллардаги Европа чемпионатлари Швеция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган, шунингдек 2003, 2007 ва 2011-йиллардаги жаҳон чемпионатлари, ҳамда, 2004, 2008 ва 2012-йиллардаги ёзги Олимпия ўйинларида терма жамоанинг асосий дарвозабони бўлган.

Ютуқлар

Shvetsiya Линкöпинг

  • Швеция кубоги соҳиби (2): 2006, 2008
  • Жами: 2 та кубок

Angliya Челсеа

Шахсий ҳаёти

Сабине Wиллмс билан 2011-йилдан бери оила қуришган[4]. 2014-йилда жуфтлик Тимоти (Тимоти) исмли ўғил кўрдилар. 2017-йил январ ойида жуфтлик иккинчи ўғил фарзандни кўришди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ҳедвиг Линдаҳл“ (св). Свенскдамфотболл.cом (2006-йил 21-март). 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-май 2013-йил.
  2. ↑ Линдмарк, Стиг „Ҳедвиг Линдаҳл стортривс и Кристианстад“ (шведча). Шведский футбольный союз (11-май 2011-йил). 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-май 2013-йил.
  3. ↑ „Дамландслагсспеларе 1973–2012“ (шведча). Свенскфотболл.се. 31-июл 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-май 2013-йил.
  4. ↑ „Ҳедвиг дрöммер ом ОС-гулд“ (шведча). Ҳеммец Жоурнал (24-июл 2012-йил). 26-январ 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-май 2013-йил.