Heinrich Heine
- Ушбу мақола шоир ҳақидадир; математик ҳақидаги мақола учун Ҳеинрич Эдуард Ҳеине га қаранг.

Чристиан Жоҳанн Ҳеинрич Ҳеине (13 декабр, 1797 – 17 феврал, 1856) олмон журналисти, эссеисти ҳамда шоири бўлган. У айниқса ўзининг лирик шеърлари билан машҳур бўлган. Унинг шеърларига кўплаб қўшиқлар басталанган. Бонн, Гöттинген, Берлин университетларида ўқиган (1819-1825). Биринчи шеърий тўплами "Қўшиқлар китоби" (1827) романтизм руҳида ёзилган бўлиб, унда немислар ҳаётидаги мешчанлик, худбинлик қораланади. Кейинги "Йўл манзаралари" (1826-1831) насрий асарида ҳам шу йўналишни давом эттириб, инсон эрки, шахсини хўрловчи тартибларга қарши чиқади, бу тартибларни ҳимоя қилувчи кучларни, давлат идораларини танқид қилади. Шундан сўнг, Ҳеине Германиянинг ҳукмрон доиралари билан келиша олмай, 1831-йилда Парижга кетишга мажбур бўлади ва у ерда умрининг охиригача сиёсий маҳбус сифатида яшаб қолади. "Франсуз ишлари" (1832), "Лютесия" (1854) китоблари франсуз сиёсий ҳаётининг йилномасидан иборат. 1843-1844 йилларда ёзилган "Замонавий шеърлар", шунингдек , "Атта Тролл" (1842), "Германия. Қиш эртаги" (1844) поэмалари ўз даврининг илғор асарлари сирасига киради . "Атта Тролл" мажозий достон бўлиб, "ҳайвонлар эпоси" тарзида ёзилган, ўткир ҳажвий йўналишга эга. Бунда Пиренея тоғларида яшовчи халқ сиймосида немис мешчанлари ва сохта инқилобчилар фош қилинган. "Германия" достонида эса оғир меҳнат билан яшаётган немис ишчиларининг образи тасвирланган. Шоирнинг ижодий фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган "Романсеро" (1851), "Эътироф" (1854) шеърий китоблари ҳам мавжуд. Ҳеиненинг асарлари 20-йилларда Чўлпон, 30-йилларда Миртемир ва 1997 - йилда Абдулла Шер таржимасида ўзбек тилида нашр қилинган[1].
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |