Heinrich Schliemann
Ҳеинрич Счлиэманн (талаффузи: Генри Шлиман; 1822. 6.1— 1890.26.12) — немис археологи. 1863-йил тижорат ишларини ташлаб Гомер достонидаги ерларни ахтариш билан шуғулланган. 1869-йил қадимий Троя ўрни Кичик Осиёдаги Ҳисорлик (Гиссарлик) тепада бўлган деган фикрни билдирган. У ерда 1870-73, 1878-79, 1882-83, 1889-90 йилларда, шунингдек, Микена (1876), Итака о. (1878), Орхомен (1880-86), Тиринф (1884-85) да қазиш ишлари олиб борган. Ш. Гомер достони фактик асосга эга эканлигини исботлаган, шунингдек, эгей маданияти (критмикен маданияти)ни очган. Бу маданият Ш. вафотидан сўнг Г.Эванс томонидан тадқиқ этилган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |