Heinz Fischer
Фишер Хайнс (1938.9.10, Грац) - Австрия давлат арбоби, юридик ва сиёсий фанлар доктори. Вена университетини тугатган. 1961-йилдан Австрия суд органларида ишлаган. 1963 йилдан Австрия социал-демократик партияси (АСП) парламент клуби котиби, 1975-йилдан бошқарувчиси (айни вақтда 1979 йилдан АСП раиси ўринбосари), 1983-йилдан Австрия фан ва тадқиқотлар федерал вазири, 1987-йилдан АСП парламент клуби раҳбари, 1990 йилдан Миллий кенгаш (парламентнинг қуйи палатаси) ишларини бошқариш бўйича қўмита раҳбари, АСПнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича мувофиқлаштириш қўмитаси раиси, 1992-йилдан Европа социал-демократик партияси раиси ўринбосари, 1992—1999 йилларда Европа демократия ва бирдамлик форуми раиси, Австрия Миллий кенташи раиси (1990—2002), ўринбосари (2002-2004). 2004-йил 25-апрелдан 2016-йил 8-июлгача - Австрия Республикаси Федерал президенти[1].
Манбалар
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |