Hekat
Ҳекат (қад.Миср ḥқт) — қадимги Миср намлик ва ёмғир маъбудаси, Нилнинг йиллик тошқинлари, туғилиш, унумдорлик билан боғлиқ бўлиб, „қурбақа“ белгиси билан белгиланган[1].
Қурбақа ёки боши қурбақали аёл, шунингдек, қурбақа боши билан тасвирланган[2]. Нил дарёсининг тошқинларини, мўл ҳосилни ваъда қилганлиги сабабли, маъбуда фарзанд кўриш ва фаровонлик билан боғлиқ эди. Ҳомиладор аёллар лотусда ўтирган қурбақа шаклида тумор кийганлар. Доялар ўзларини "Ҳекатнинг хизматкорлари " деб аташган (Ҳекат Весткар папирусидаги „Қирол болаларининг туғилиши“ ҳикоясида учрайди[3][4]).
Маъбудага сиғиниш эрта сулола даврига бориб тақалади. Фила оролидаги Исис ибодатхонаси фрескасида Хнумнинг кулол ғилдираги ёнида ўтирган Ҳекат тасвири сақланиб қолган бўлиб, ҳозиргина у лойдан яратган одамларнинг ҳайкалчаларига жон бағишлайди. Ҳекат, эри Хнум ва ўғли Ҳорус билан биргаликда муқаддас триадани ташкил этди[5].
Маъбудага сиғиниш бутун Миср бўйлаб, асосан жанубда тарқалган, гарчи у Таурт ёки Тефнут култидан анча паст тоифада бўлса ҳам.
Манбалар
- ↑ Жоҳанн Петер Адолф Эрман. Wöртербуч дер аэгйптисчен Спраче им Ауфтраге дер деуцчен Академиэн. Берлин: Академиэ-Верлаг ГмбҲ, 1971 — 169-бет.
- ↑ Роберт А. Армоур. Годс анд Мйтҳс оф Анcиэнт Эгйпт. Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2001 — 116-бет.
- ↑ Мириам Личтҳеим. Анcиэнт Эгйптиан Литературе, 1973 — 220-бет.
- ↑ Росалинд Франклин. Бабй Лоре: Суперститионс анд Олд Wивес Талес фром тҳе Wорлд Овер Релатед то Прегнанcй, Биртҳ анд Бабйcаре. Диггорй Пресс, 2005 — 96-бет.
- ↑ Ричард Ҳ. Wилкинсон. Тҳе Cомплете Годс анд Годдессес оф Анcиэнт Эгйпт. Тҳамес & Ҳудсон, 2003 — 229-бет.
Ҳаволалар
- «Та-Кемет. Красная и Чёрная земля» 2004 г.
- « Мифы Древнего Египта» И. В. Рак 1993 г.
- «Древний Египет. Энциклопедия» под редакцией В. В. Солкина 2004 г.