Ҳелен Буҳагиар (1888–1975) малталик сиёсий фаол ва феминист эди.

Ҳелен Буҳагиар
Ҳелен Буҳагиар
Таваллуди 1888-йил
Вафоти 1975-йил
Фуқаролиги Малта
Касби суфражист, феминист, хазинабон, котиба, раис
Партияси Демократик ҳаракат партияси

Ҳаёти

Буҳагиар бадавлат оилада туғилган. У Малта темир йўл бошқарувчиси Никола Буҳагиарнинг қизи эди. Ҳелен Буҳагиар Малтадаги санъат оламида танилган бўлиб, Малтанинг санъат ассоциациясида фахрий котиб ва хазиначи, 1916-йилда эса ассоциация раиси бўлган[манба керак].

Ҳелен Буҳагиар Малта аёллар ассоциациясининг ҳаммуассиси бўлган ва ташкилотга 1944-йилда асос солинган пайтдан бошлаб 1947-йилда аёллар сайлов ҳуқуқи жорий этилгунга қадар бош котиб бўлиб хизмат қилган. У Малтада аёллар сайлов ҳуқуқини жорий этиш учун олиб борилган фаоллик ҳаракатларида муҳим рол ўйнаган[1]. У „аёллар ҳам эркаклар каби солиқ тўлаётган экан, улар ҳам худди шундай сайлов ҳуқуқларидан баҳраманд бўлишлари керак“, деб баён қилган[манба керак].

Аёлларнинг сайлов ҳуқуқи ва сиёсий лавозимларга сайланиш ҳуқуқи МакМайкл конституциясига киритилган бўлиб, у ниҳоят 1947-йил 5-сентабрда жорий этилган. Шундан кейинги 1947-йил ёзидаги сайловларда икки нафар аёл депутатликка номзод сифатида қатнашди: Ҳелен Буҳагиар Демократик ҳаракат партиясидан ва Лейбористлар партиясидан Агата Барбара, улар орасида Агата Барбара ғалаба қозониб, Малтадаги биринчи аёл депутатга айланган[2].

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Струггле фор Фемале Суффраге ин Эуропе: Вотинг то Беcоме Cитизенс. (2012). Недерлäндерна: Брилл.
  2. ↑ Саммут, Cармен „Тҳе роад то Малтесе wомен’с суффраге анд беёнд“ (эн). МалтаТодай.cом.мт. Қаралди: 2024-йил 18-май.