Ҳелсинки университети — 1640-йил Турку шаҳрида ташкил этилган Финландиядаги йирик олий ўқув юртларидан бири. Ҳелсинки университети 1828-йил Ҳелсинки шаҳрига кўчирилган. Теология, ҳуқуқ, тиббиёт, фалсафа, тарих, филология, табиий фанлар ва математика, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, педагогика бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонаси (1640-йил ташкил этилган)да 2 миллионга яқин асар сақланади. Ҳелсинки университетида 27 мингдан ортиқ талаба таълим олади.

Ҳелсинки университети
Асос солинган санаси 1640-йил

Манбалар