Henri Barbusse
Ҳенри Барбуссе (талаффузи: Анри Барбюс; 1873 -1935) — франсуз ёзувчиси, жамоат арбоби. Илк "Йиғловчи аёллар" (1895) ше’рий тўплами, "Ёлборувчилар" (1903), "Дўзах" (1908) романларида ижтимоий тенгсизлик, халқнинг ночор ҳаёти акс этган. Буларда модернизм та’сири сезилади. Биринчи жаҳон уруши унинг ижодида бурилиш ясади. Модернистик кайфиятдан воз кечиб, реалистик ижод йўлига ўтди. Мопассан, Золя ан’аналарини давом эттирди. "Ўт" (1916), "Ёришув" (1919) романларида ўзи иштирок этган Биринчи жаҳон уруши вақтидаги омманинг кайфияти ифодаланган. "Халқпар" (1925) романи, "Куч" (1925), "Жаллодлар" (1926), "Ҳодисалар" ("Ҳаққоний қиссалар", 1928) ва бошқа повест, ҳикоя ва очерклар тўпламида даврнинг муҳим ижтимоий воқеалари акс этган. Б. ўзи компартия а’зоси бўлсада, умрининг охирларида коммунистик инқилоб дунёни зулм занжиридан озод қила олмаслигини, аксинча, янги зулм пайдо қилишини тушуниб етди. Б. халқаро милитаризмга қарши маданият арбоблари бирлашмаси "Кларте" ташкилотчиси (1919). "Кларте" жур.ни чиқарган (1919 — 24)[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ҳенри Барбуссе“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ҳенри Барбуссега тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |