Henri Bergson
Ҳенри Бергсон (18-октябр 1859 – 4-январ 1941)— франсуз файласуфи, интуитивизм ва ҳаёт фалсафаси намояндаси. Колледж де Франс профессор (1900). Франсия академияси аъзоси (1914). Бергсон фикрича, ҳақиқий ва бошланғич реаллик—метафизиккосмик жараён, "ҳаётий шиддат", ижодий эволюция сифатидаги ҳаётдир; у интеллектга қарамақарши бўлган интуиция воситаси билан эришиладиган "давомийлик"дан таркиб топган; материя, онг, хотира, руҳ — "давомийлик"нинг турли жиҳатларидир. Бергсон жамиятдаги ҳукмронликни ва итоат қилишни "табиий" ҳолат, урушни муқаррар суратда юз берадиган "табиат қонуни", деб ҳисоблади. Асосий асарлари: "Онгнинг бевосита маълумотлари" (1889), "Материя ва зеҳн" (1896). "Ижодий эволюция" (1907), "Ахлок ва диннинг икки манбаи" (1932). Нобел мукофоти лауреати (1927)[1].
| Ҳенри Бергсон | |
|---|---|
|
|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |