Henri Matisse
Ҳенри Матиссе (талаффузи: Анри Матисс; 31-декабр, 1869 – 3-ноябр, 1954) – ўзининг ажойиб ранглар ва кўринишлар орқали ҳиссиётларини узата олиши билан машҳур франсуз рассоми. Рассом ва ҳайкалтарош сифатида Матиссе йигирманчи асрнинг энг буюк кишиларидан бири.
| Ҳенри Матиссе | |
| Ҳақиқий исми | Ҳенри Матиссе |
| Таваллуди | 31-декабр 1869-йил Ле Cатеау-Cамбрéсис, Норд-Пас-де-Cалаис |
| Вафоти | 3-ноябр 1954-йил (84 ёшда) Ниcе, Франсия |
| Миллати | Франсуз |
| Соҳаси | рассомлик, ҳайкалтарошлик |
| Оқим | Фовизм, Модернизм |
| Машҳур суратлари | Қизил рангдаги монандлик, 1908 |
МАТИСС (Матиссе) Анри Эмил Бе-нуа (1869.31.12, Лекато, Пикардия — 1954.3.11, Симез, Ницса яқинида) — франсуз рассоми ва ҳайкалтароши; фовизмнмнг йирик намояндаси. Париждаги Жюлиан академиясида (1891-йилдан), Безак санъати мактаби (1893-йилдан) ва Нафис санъат мактаби (1895—99)да таълим олган. Шарқсанъ-атидан илҳомланган; айниқса, Камолиддин Беҳзод миниатюра мактабита мансуб миниатюра асарлари унинг ижодига катта таъсир кўрсатган. М. ижодида ҳаёт шавқи, қувонч бахш этадиган нарсалар аник, композиция ва соф рангларда тасвирланади: "Қизилхона" (1908), "Рақс", "Мусиқа" (1910), "Рассомнинг устахонаси", "Қизил балиқчалар" (1911), "Мусиқа дарси" (1916—17), "Чиғаноқли натюрморт" (1940) ва бошқа М. 1900-йиллардан ҳайкалтарошлик билан шуғулланди; график рассом сифатида гравюра, литография, офорт асарлари яратди ("Мавзу ва вариациялар", 1941 ва бошқалар), 1940-йилларда кўпроқ рангли қоғоз билан аппликация усулида асарлар ишлади ("Жаз" туркуми, 1944—47 ва бошқалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |