Ҳенри Моиссан

МУАССАН (Моиссан) Анри (1852.28.9 - Париж — 1907.20.2) — франсуз кимёгари. Париж Фанлар академияси аъзоси (1891), Париж Олий фармацевтика мактаби (1887-1900), Париж университети профессор (1900-йилдан). Илк бор эркин ҳолдаги фторни олиб (1886), унинг ва бирикмаларининг хоссаларини ўрганган. Электр ёйи ёрдамида ишлайдиган печ кашф қилиб, унда калсий карбид (1892), калий карбид ва натрий карбид (1894), электротермик усулда молибден (1895), волфрам (1897) ва бошқа олган. Нобел мукофоти лауреати (1906)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил