Henrik Pontoppidan
Ҳенрик Понтоппидан (1857.24.7, Фредерисия — 1943.21.8, Копенгаген) — даниялик ёзувчи. Копенгаген политехника институтини тугатган (1874—77). Таниқли тарихчи ва мунаққид Георг Брандесдан кўп нарса ўрганган ва уни энг яхши романи — "Жаннатмонанд ер" (1891 — 95)даги бош қаҳрамон прототипи қилиб олган. 1881-йил "Ҳаёт тугади" ҳикояси ҳафтаномада, "Қирқилган қанотлар" новеллалар тўплами эса алоҳида китоб ҳолида чиққан. Кейинроқ "Қишлоқ ҳаёти манзаралари" (1883), "Кулбалар ичида" (1887) ҳикоялар тўпламларини эълон қилган. Ёзувчининг кейинги йирик асари — 8 ж.ли "Омадли Пер" 1898 — 1904-йилларда нашр этилган. П.нинг 5 ж.ли сўнгги романи "Ўликлар салтанати" (1912— 16)да бош қаҳрамон йўқ, унда персонажлар кўп, кенг ижтимоий панорама тасвирланган, асар марказида турган радикал сиёсатчи уйқудаги халқни уйғотишга уринган. "Ўзликка олиб келадиган йўлда" (1943) автобиографик очерклар тўплами ҳам бор. Нобел мукофоти лауреати (1977)[1].
| Ҳенрик Понтоппидан |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |