ПАЛМЕРСТОН (Палмерстон) Генри Жон Темпл (1784—1865) — виконт, Буюк Британия бош вазири (1855—58 ва 1859 йилдан). Ташқи ишлар вазири (1830-34, 1835-41, 1846-51). Ички ислоҳотлар ўтказишга қарши чиққан. Ташқи сиёсатда "Кучлар мувозанати" тарафдори. П. ҳукумати 1857—59 йилларда Ҳиндистондаги Сипоҳийлар қўзғолони ва Хитойдаги Тайпин қўзғолонини бостиришда, Қрим уруши (1853—56) ни келтириб чиқаришда қатнашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил