Ҳенрй Таубе (1915.30.11, Саскатун, Канада — 2005.16.11 Пало-Алто) — америкалик кимёгар. АҚСҲ Миллий Фанлар Академияси аъзоси (1959). Америка фан ва санъат академияси аъзоси (1961). Станфорд университет профессор (1962-йилдан). Асосий илмий ишлари электронлар кўчиши реаксиялари тадқиқотига оид. Илк бор (1940-йил охирларида) сувдаги эритмада солватланган катион мавжудлигини (3 валентли хром иони мисолида) исботлаган. Комплекс бирикмаларнинг сувдаги эритмалари беқарорлиги билан уларнинг электрон тузилиши орасидаги боғлиқликни аниклаган (1952). Молекуляр азот рутений комплексининг сувдаги эритмаси координациясида бир молекула сувнинг ўрнини эгаллаши мумкинлигини исбот қилган (1967). Нобел мукофоти лауреати (1983)[1][2].

Ҳенрй Таубе
Таваллуди 30-ноябр 1915
Саскатун, Канада
Вафоти 16-ноябр 2005
Пало-Алто, АҚШ
Соҳаси Кимё
Таълими Калифорния университети, Беркли
Мукофотлари Нобел мукофоти

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил