Henryk Hechtkopf
Ҳенрйк Ҳечткопф (1910-йил 4-апрел – 2004-йил июл) - рассом ва иллюстратор.

Биографияси
Генрик Хечткопф рассом бўлиб, унинг бизга қолдирган ижодий ишлари турли оммавий ахборот воситаларидаги ноёб расмлар тўплами, болалар китоблари ва Тзадиким ҳикоялари учун чизилган расмлардан иборат. Ҳечткопфнинг фаолияти бир қатор мавзулар ва бадиий услублардан ташкил топган Инжил саҳналари ва портретлари, сюрреализм ва мавҳум экспрессионизм кабиларни ўз ичига олади. Унинг яратган санъат асарлари нафақат ўзининг ҳаёти билан, балки унинг ён атрофида бўлаётган ҳаётий воқеалар билан ҳам боғлиқ.
Ҳечткопф 1910-йили Варшавада яҳудий оиласида туғилган. Икки фарзанднинг кенжаси болган. Унинг отаси савдогар, онаси эса доя эди. У „Чаноч“ иброний гимназиясида, кейин Варшава университетида таҳсил олган. Ҳуқуқшунос даражасини олгандан сўнг, Полша Олий судида мақола ёзиб, биринчи яҳудий ҳуқуқшунослардан бири бўлади.
Ҳенрйк Ҳечткопфининг бадиий истеъдоди эрта даврлардан намоён бўлади. Унинг ижодий иши 23 ёшлик пайтида „Яҳудийларнинг санъатни тарғиб қилиш жамияти“ кўргазмаларида қатнашиш учун танлаб олинган. Шунингдек, у кинорежиссёр ҳам бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин бир нечта анимацион филмларни яратишда иштирок этган.
Ҳечткопфнинг ижодий иши ҳар доим яҳудийларнинг келиб чиқиши, диний рамзийлик ва Штетлдаги яҳудий ҳаётига боғлиқ кучли маълумотга эга эди. Аммо, Иккинчи Жаҳон уруши унинг ишига чуқур таъсир кўрсатмай қўймайди. Уруш бошида у Полша армияси билан бирга Совет Иттифоқига чекинганинда, у ерда асирга олинади ва мажбурий меҳнат лагерларида ишлаш учун юборилади. Урушдан сўнг, у Полшага қайтиб келиб, бутун оиласи Холокостда ўдирилганини билади. Ҳечткопф Варшавага қайтганидан кейин чизган расмларида гетто ва уни ўраб турган шаҳар харобалари тасвирланган. Ушбу асарларнинг 24 таси Исроилдаги Яд Вашем Холокост ёдгорлиги учун сотиб олинган. Яд Вашемнинг санъат куратори Еҳудит Шендар Ҳечткопфнинг иши томошабинларга кучли таъсир кўрсатганини изоҳлайди. Ҳечткопф 1949-йили Холокост хотирасига бағишланган биринчи Полша маркасини яратгандан сўнг, Холокост ва қаҳрамонлик мавзусидаги халқаро плакатлар танловида биринчиликни қўлга киритади.
Урушдан кейинги йиллари Ҳечткопфга Варшавада судя лавозимида ишлашга таклиф қилишган. Аммо, у Полшадаги Лодз шаҳрига кўчиб ўтишга қарор қилади. Лодзда у рафиқаси Алиcжа Зиэлинска билан учрашган. Унинг Тереза Матерне (Зиэлинска) исмли синглиси бўлган. У ҳозиргача Лодзда (Полша) яшайди. Ҳечткоп рафиқаси 1989-йили 15-сентябрда вафот этганидан кейин, турмуш ортоғининг синглиси билан яхши алоқада бўлади.
У 1946-йилдан 1950-йилга қадар Лодзда яҳудий рассомлар жамиятини ташкил этишда яқиндан ёрдам берган. Шунингдек, Лодз кино мактабида кино санъатидан дарс беради. Шогирдлари орасида Роман Полански ҳам бор эди. Ҳечткопф 1957-йили Полшадан Исроилга жўнаб кетишдан олдин Жан Баторй билан биргаликда „Тақиқланган оҳанглар“ (1956) номли филми муваффақиятли суратга олган. Бу филм Полшанинг урушдан кейинги биринчи ҳужжатли бўлмаган филми эди.
Ҳечткопф Исроилга келгач, Бат Ямга жойлашиб, у ерда умрининг охиригача рассом бўлиб ишлайди. У турли услубларни қўллаши орқали, унинг кучли сезгирлиги ва ўзига хослиги барча ижодий ишларида яққол намоён бўлган. Ҳечткопф 2004-йил июл ойида 94 ёшида вафот этган.
Кўргазмалари
- 1963-йил – Рассомлар ва ҳайкалтарошлар жамияти, Тел-Авив. Бейтан Алчаризи
- 1963-йил – Девид Бен Ари музейи, Бат Ям
- 1966-йил – Байт Яд Либан музейи, Петач Тиква
- 1972-йил – Девид Бен Ари музейи, Бат Ям
- 1972-йил – Қуддус куни кўргазмаси, Байт Хаам, Қуддус
- 1979-йил – Қуддус куни кўргазмаси, Байт Рибак музейи, Бат Ям
- 1993-йил – Варшава гетто қўзғолонидан 50 йил кўргазмаси, Байт Рибак музейи, Бат Ям
- 1996-йил – Библия расмлари кўргазмаси, Мишкан Оманот музейи, Эйн Ҳаруд
- 1997-йил – Инжил кўргазмаси, Бейт Рибак, Бат Ям
- 1997-йил – Дебби ва Ори Начуштан музейи, Асдот Яаков
- 1997-йил – Коррин Маман музейи, Ашдод
- 1998-йил – Библия расмлари кўргазмаси, Библия музейи, Бейт Диэзенгофф, Тел-Авив
- 2009-йил – Тел-Авивнинг 100 йиллиги муносабати билан ўтказилган Тел-Авив расмлари кўргазмаси, Бейт Диэзенгофф, Тел-Авив (Беит Хатанач директори Дани Офирнинг илтимосига биноан).
Гуруҳ кўргазмалари
Ҳечткопф Исроилда ва хорижда ўнлаб гуруҳ кўргазмаларида иштирок этган. Унинг ижодий ишлари Беркли музейида, CА, Варшавадаги яҳудий музейида ва Қуддусдаги Яд Вашем Холокост ёдгорлигида намойиш этилган. Шунингдек, унинг асарлари 1932—1938-йилларда Варшавадаги кўргазмалар сафига киритилиб, Лодз,Wроcлаw, Кракów, Катовиcе шаҳарларида намойиш этилиб борилган.
Тасвирлари
Ҳечткопф ўз карерасида юзлаб китобларни ўз асарларида тасвирлаб бериб, улардан айримлари Исроил мактабларида ўқиган ҳарбир киши томонидан тан олинган. Ҳечткопф Исроилнинг Масада, Явнеҳ, Зимзун, Мачанайим ва Офер каби нуфузли нашриётлари билан ҳамкорликда ишлаган. Шу билан бирга, Ам Овед нашриётида катта рассом бўлиб фаолият юритган. У Бенжамин Тене, Левин Кипнис, Рафаэл Сапорта, Емима Авидар-Тчерновиц, Ашер Бараш ва бошқалар каби таниқли исроиллик муаллифлар билан ҳам ҳамкорлик ўрнатган. Ҳечткопф тасвирлаган китоблар орасида:
- „Микраот Исраэл“ серияси, Масада Боокс, 30 йил ичида мактабларда Исроилнинг 1-6-синф ўқувчилари учун ушбу дарсликларни талаб қилган.
- „Тмунот Месапрот“ (Тасвирлар эртаклари) туркуми, Явнеҳ Боокс. Ҳенрйк Ҳечткопф ушбу китобларнинг 28 та версиясинг барчасини тасвирлаб берган. Исроиллик мактаб ўқувчиларининг деярли барчаси ушбу китобнинг нусхасидан фойдаланади.
- „Сториэс оф тҳе Тзадиким“, Мачанаим Либрарй Боокс. Бу китоблар етти тилга таржима қилинган бўлиб, дунё бўйлаб бир қанча нашрларда чоп этилади. Исроилдаги кўплаб православ болалари бу ҳикоя китобларини жуда яхши билишади. Гершон Буркиснинг айтишича, Лубавитчер Реббенинг ўзи ушбу китоблар сериясини фойдаланишни тавсия этган.
Ҳенрйк Ҳечткопф Исроилнинг энг машҳур болалар китобларини ўз асарларида тасвирлаб берган. Адабиёт бўйича профессор доктор Яэл Дар Ҳечткопфнинг чизмалари ва иллюстрациялари ҳақида яхши фикрлар билдирган.
Совринлари
- Шалом Алеичем мукофоти, Варшава, 1947-йил.
- Фирст Призе, Варшава гетто қўзғолонининг беш йиллигига бағишланган халқаро плакатлар танлови, 1949-йил.
- Фирст Призе, Холокост хотирасига бағишланган Полша штампининг дизайни учун танлов.
- Тел-Авив, Савдо ва саноат вазирлигининг китоб дизайни учун берилган мукофоти, 1963-йил.
- Тел-Авив (Бат Ям муниципалитети билан ҳамкорликда), Рассомлар ва ҳайкалтарошлар уюшмаси мукофоти.
- Исроил маданият жамғармаси мукофоти, АҚШ, 1974-йил.
- Бат Ям муниципалитетининг кўп йиллик ижодий ютуқлари учун фахрий мукофоти, 1985-йил.
Ҳаволалар
- Генрик Ҳечткопф Арт (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-02-08 санасида архивланган)
- Марказий яҳудий кутубхонасидаги расмлар ва плакатлар