Ҳербел (арабча: حربل‎‎, шунингдек Ҳербил ва Ҳарбул) Сурия шимоли-ғарбида, Ҳалаб муҳофазасининг шимолида жойлашган қишлоқ. 2004-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Ҳербел аҳолиси 3 403 кишини ташкил қилган[1]. Маъмурий жиҳатдан Азаз округининг Маре ноҳияси таркибига киради. Шимоли-ғарбда Телл Рифаат, шимоли-шарқда Маре, жануби-шарқда Мааррат Умм Ҳавш, жануби-ғарбда эса Иҳрас билан чегарадош.

Ҳербел

حربل
Қишлоқ
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб
Округ Азаз округи
Ноҳия Маре ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
3 403[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Сурия фуқаролар уруши

2023-йил 11-июн куни қишлоқ яқинида россиялик ҳарбийларнинг ҳарбий машинаси Туркия томонидан ўққа тутилиши оқибатида бир аскар ҳалок бўлиб, яна 4 нафари яраланди. Бу воқеа Туркия дрони ҳужуми натижасида худди шу фронт чизиғида 3 нафар ЙПГ жангчиси ҳалок бўлганидан бир кун кейин содир бўлди[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „2004 Cенсус Дата фор Наҳия Маре'“ (ар). Сйриан Cентрал Буреау оф Статистиcс. Алсо аваилабле ин Энглиш: УН ОCҲА. „2004 Cенсус Дата“. Ҳуманитариан Дата Эхчанге.
  2. ↑ „Репорц сай Туркиш шеллинг ин нортҳ Сйриа киллс а Руссиан солдиэр, wоундс отҳерс“. Тҳе Ассоcиатед Пресс (2023-йил 11-июн). 2023-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.