Ҳерберт Алехандер Симон (15-июн 1916, АҚСҲ, Миллуоки, Висконси штати — 9-феврал 2001) — америкалик иқтисодчи. Чикаго университетини тугатган. Иллинойс технологик институти ва Карнеги-Меллон университетларида ўқитувчи (1949-йилдан). Унинг илмий тадқиқотлари ҳозирги замон иқтисодиёт фанининг ташкилот (фирма)ларда қарорлар қабул қилиш назарияси, менежмент, эвристик дастурлаштириш соҳаларига бағишланган. "Маъмурий хулқ" (1947) асарида фирма назариясини ривожлантирди ва қарорлар қабул қилиш назариясини асослаб берди. Амадда замонавий фирма бошқарувчилар гуруҳи томонидан бошқариладиган, мулк ҳам, назорат ҳам тақсимланган йирик иқтисодий бирлиқдан иборат. Фирма қарорлари, янги даврда классик якка тадбиркор ўрнига ўзаро ҳамкор раҳбарлар гуруҳи томонидан қабул қилинади ва бундай қарорларда ҳар бир аъзонинг манфаати ётади. Алоҳида фирмалар фойдани максималлаштиришга эмас, балки муаммоларнинг мақбул ечимларини топишга интиладилар. Қарорлар қабул қилувчи гуруҳ энг муқобил ечимни танлай олмагани сабабли қониқарли муқобил қарорлар билан қаноатланишлари лозим. Нобел мукофоти лауреати (1978)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Наука об искусственном, М., 1972
  2. ↑ "САЙМОН (Симон) Герберт Александр" ЎзМЕ. С-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-12 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил