Herbert Scarf
Ҳерберт Эли Сcарф (1930-йил 25-июл — 2015-йил 15-ноябр) — америкалик математик ҳамда иқтисодчи ва Яле университетида иқтисодиёт бўйича Стерлинг профессори бўлган.
|
| |
| Туғилган |
25-июл 1930-йил Филаделфия, Пеннсилвания, Америка Қўшма Штатлари |
|---|---|
| Вафот этган |
15-ноябр 2015-йил (85 ёшда) Ню Ёрк, Америка Қўшма Штатлари |
| Олийгоҳ | Яле университети |
| Соҳа | Иқтисодиёт, Математика |
| Алма матер |
Темпле Университй (бакалавр) Принстон университети (магистр, фалсафа доктори (ПҳД)) |
| Раҳнамолари | Саломон Бочнер |
| Издошлари | |
| Мукофотлар | „Жоҳн вон Неуманн Тҳеорй“ мукофоти (1983) |
| Информатион ат ИДЕАС/РеПЕc | |
Таълими
Сcарф Филаделфияда туғилган бўлиб, унинг ота-онаси Украина ва Россиядан кўчиб келган яҳудий муҳожирлар — Лене (Элкман) ва Лоуис Сcарфлар бўлган[1]. Таниқли космик физик Фредериcк Л.Сcарф Ҳербертнинг эгизак укаси эди[2]. Бакалавр талабаси бўлган даврда Ҳерберт 1950-йилда АҚШ ва Канада университетлари ўртасида ўтказиладиган йирик математика мусобақаси — „Wиллиам Лоwелл Путнам Матҳематиcал Cомпетитион“да энг яхши 10 нафар иштирокчи қаторидан жой олган. 1954-йилда эса Принстон университетида Саломон Бочнер раҳбарлигида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) даражасини олган.
Карераси
Ҳербертнинг энг асосий ишлари қаторига кооператив ўйинлар назариясига оид асосий мақолалар жамланмаси киради. Ушбу мақолаларда Ҳерберт умумий мувозанатли ўйинларда ядро мавжуд бўлиши учун етарлилик шартини кўрсатган. Аввалроқ Ллойд Шаплей фойдалиликни ўйинчилар ўртасида эркин тақсимлаш мумкин бўлган ўйинлар учун етарлилик ва зарурлик шартларини исботлаган эди. Бироқ умумлаштирилган ҳолатда зарурлик шарти сақланмай қолган эди.
Эътироф
Ҳерберт Сcарф 1973-йилда Терже Ҳансен билан ҳамкорликда ёзган „Тҳе Cомпутатион оф Эcономиc Эқуилибриа“ асари учун Фредериcк W.Ланчестер мукофоти билан тақдирланган. Ушбу иш амалий мувозанат моделларидан фойдаланган ҳолда умумий мувозанат тизимларини ечишда сонли алгоритмлардан фойдаланишдан иборат эди. Ҳерберт Сcарф Америка санъат ва фанлар академияси, Миллий фанлар академияси ва Америка фалсафа жамиятлари аъзоси бўлган. Шунингдек, 2002-йилда „Институте фор Оператионс Ресеарч анд тҳе Манагемент Сcиэнcес“нинг илмий аъзолари қаторига сайланган[3][4][5][6].
Манбалар
- ↑ Роберц, Сам. „Ҳерберт Сcарф, ан Эcономист'с Матҳематиcиан, Диэс ат 85 (Публишед 2015)“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2015-йил 21-ноябр).
- ↑ Ҳерберт Сcарф'с Cонтрибутионс то Эcономиcс, Гаме Тҳеорй анд Оператионс Ресеарч. Волуме 3: Продуcтион ин Индивисибилитиэс: А Cонтрибутион то тҳе Тҳеориэс оф Ларге Фирмс Заифу Янг: , 2013 — ИХ-Х-бет. ДОИ:10.1057/9781137024411. ИСБН 978-1-137-02440-4.
- ↑ Феллоwс: Алпҳабетиcал Лист, Институте фор Оператионс Ресеарч анд тҳе Манагемент Сcиэнcес, 2019-05-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-10-09
- ↑ „Ҳерберт Эли Сcарф“ (эн). Америcан Аcадемй оф Арц & Сcиэнcес. Қаралди: 2022-йил 21-март.
- ↑ „Ҳерберт Э. Сcарф“. www.насонлине.орг. Қаралди: 2022-йил 21-март.
- ↑ „АПС Мембер Ҳисторй“. сеарч.ампҳилсоc.орг. Қаралди: 2022-йил 21-март.