Ҳерберт Георге Wеллс[1][2] (талаффузи: Ҳерберт Жорж Уэллс; 21-сентабр 1866-йил – 13-август 1946-йил) – инглиз ёзувчиси. Лондон университетини тугатган (1888). 1942-йилдан биология доктори. 1893-йилда биология ва физиография бўйича дареликлар ёзган. У. ХИХ асрнинг 90-йилларидан бадиий ижод билан шуғулланган. „Вақт машинаси“ (1895) романи билан ХХ аср илмий фантастикасига асос солган. Wеллс учун Жонатҳан Сwифт, Волтаире, Америка ва немис романтикларининг асарлари адабий манба бўлиб хизмат қилган. „Дунёлар муҳорабаси“ (1898) романида Марсдан қилинган ҳужум натижасида кишиларда ўз ижтимоий тузумининг мукаммаллигига шубҳа тугилиши ҳақида ҳикоя қилган. „Озод этилган дунё“ (1914) романида атом энергиясидан уруш ҳамда тинчлик мақсадларида фойдаланиш масаласи ёритилган. „Замонавий утопия“ (1905) романрисоласида эса жамиятни давлат социализми асосида қайта қуриш лойиҳасини маъқуллаган; аммо Wеллс бу социализмда хусусий корхоналарга кенг имконият очиб берилиши тарафдори бўлган. „Вилям Клиссолд дунёси“ (1926), „Ошкора фитна“ (1928) романтрактатларида У. ўз назариясини марксизмга қарамақарши қўйган. Биринчи жаҳон уруши йиллари (1914—18) да „Озод дунё“ (1914) китобини ёзган. 1916-йилдан, гарчи урушларга қарши асар ёзган бўлсада („Мистер Бритлинг қадаҳни охиригача симирди“), расман ўз мавқеини ўзгартирмаган.

Ҳерберт Wеллс

Wеллс 3-марта (1914, 1920, 1934) Россияда бўлган ва ўз таассуротларини „Мудроқ Россия“ (1920) китобида акс эттирган. Совет Россияси истиқболига ишонмаган, коммунизм ҳақидаги ғоялар шунчаки бир хомхаёл деб қараган. „Кўринмас одам“ романи ўзбек тилида нашр қилинган (1967).

Манбалар

  1. ↑ „Wеллс, Ҳ. Г.“. Ревисед 18-май 2015-йил. Тҳе Энcйcлопедиа оф Сcиэнcе Фиcтион (сф-энcйcлопедиа.cом). Қаралди: 22-август 2015-йил. Энтрй бй 'ЖC/БС' Жоҳн Cлуте анд Бриан Стаблефорд.
  2. ↑ Парриндер, Патриcк. Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй. Охфорд Университй Пресс, 2004. 

Ҳаволалар