Герман Роршах (олм: Ҳерманн Рорсчач 8-ноябр 1884 - 1-апрел 1922) Швейсариялик Фреудча психиатр ва психоаналитик, "Рорсчач тести" шахсий тадқиқотлар тестининг муаллифидир.

Герман Роршах
Таваллуди 8-ноябр 1884-йил
Сюрих, Швейсария
Вафоти 1-апрел 1922-йил(1922-04-01)
(37 ёшда)
Ҳерисау, Швейсария
Фуқаролиги Швейсариялик
Миллати Швейсария
Соҳаси Психиатрия, психометрия
Машҳур ишлари Рорсчач тести
Таъсир олган Эуген Блеулер

Ҳаёти ва ижоди

Роршах Швейсариянинг Сюрих шаҳрида туғилган, оилада уч фарзанднинг тўнғичи, отаси Улрич Роршах. Синглисининг исми Анна ва укасининг исми Паул бўлган. У болалик ва ўсмирлик даврини Швейсария шимолида жойлашган Шаффҳаузен шаҳрида ўтказган. У клексографиядан (сиёҳ доғларидан ажойиб «суръатлар» тайёрлаш) роҳатланарди ва уни мактабдош дўстлари Клеcкс яъни «сиёҳ доғи» деб атар эди.

Роршахнинг отаси санъат ўқитувчиси бўлган, отасининг ижоди, яратувчанлиги ва оддий суръатларни чизиши, тасвирлаши уни илҳомлантирган.[1] Мактабни битириш арафасида, у келажакда санъат ёки фанда иш фаолиятини юргизиш учун аниқ бир қарорга келолмаган. Кейин машҳур олмон биологи Эрнст Ҳаэcкелга маслаҳат сўраш мақсадида хат юборади. Олим Роршахга фанни тавсия қилади ва у Сюрих университети қошидаги тиббиёт мактабига аъзо бўлади. Роршах 1906-йилда Берлинда ўқиб юрган чоғида, Россияда бўладиган байрамга бориш учун рус тилини ўргана бошлайди.

У, Cарл Жунгни ўқитган машҳур психиатр Эуген Блеулер қўл остида ўқий бошлайди. Психоанализ узра интеллектуал доирада илҳоми жўшаётган Роршах ҳаёлига доимий равишда болалик давридаги сиёҳ доғлари келади. Талабалик даврида, у турли хил инсонларга бир хил сиёҳ доғлари билан тасвирланган ҳар хил деталларни кўрсатмоқчи бўлади ва сиёҳ доғлари билан тасвирланган суръатларни мактаб болаларига кўрсатади ва уларнинг жавобларини анализ қилади.

1857-йилда олмон доктори Жустинус Кернер оммабоп шеърий китобни нашр эттиради,

Манбалар

  1. ↑ „Герман Роршах таржимаи ҳоли (инглиз тилида)“. Брограпҳй.cом. Биограпҳй.cом. 2013-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2013-йил.