Ҳеррейс — уч ака-ука Пер Ҳеррей (1958-йил 9-август туғилган), Ричард Ҳеррей (1964-йил 19-август туғилган) ва Лоуис Ҳеррейдан (1966-йил 3-ноябр туғилган) иборат швед поп гуруҳи[1][2]. Улар 1984-йилда „Дигги-Лоо Дигги-Лей“ қўшиғи билан 1984-йилги Эуровисион қўшиқ танловида ғолиб бўлган[3]. Ричард ва Лоуис Ҳеррей Эуровисион тарихида ғолиб бўлган илк ўсмир йигитлар бўлиб, улар ҳанузгача танлов тарихидаги энг ёш эркак ғолиблар ҳисобланади. Ғалаба пайтида Ричард 19 ёш-у 260 кунлик, Лоуис эса 17 ёш-у 184 кунлик эди. 1985-йилда улар „Соммарпартй“ қўшиғи билан Сопот Интернатионал Сонг Фестивалда ҳам ғолибликни қўлга киритган. Эуровисиондаги ғалаба вақтида ака-укалар АҚШнинг Кливленд, Огаё шаҳрида яшаб, хонанда сифатида фаолият юритаётган эди. Ҳеррейс кейинги бир неча йил давомида ёзувлар чиқариш ва гастрол сафарларида қатнашишни давом эттирган, бироқ Эуровисиондаги ғалаба даражасидаги муваффақиятга эриша олмаган. Шунга қарамай, Ҳеррейс 1980-йилларда Швециянинг энг кўп сотилган поп гуруҳи бўлиб, 300 дан ортиқ жонли консертлар билан муваффақиятли гастрол фаолиятини олиб борган.

Ҳеррейс
Келиб чиқиши Швеция
Жанрлар Поп
Аъзолар Пер Ҳеррей
Ричард Ҳеррей
Лоуис Ҳеррей

Уч ака-ука 2002-йилда Мелодифестивален 2002 ярим финалларидан биридаги танаффус дастурида „Дигги-Лоо Дигги-Лей“ қўшиғини ижро этиш учун яна бирлашган[4]. Ричард Ҳеррей 2005-йил октабр ойида Копенгагенда ўтказилган Эуровисионнинг 50 йиллигига бағишланган „Cонгратулатионс“ консертида иштирок этган. 2006-йил феврал ойида у ўзининг илк яккахон албоми — „Жаг э Кунг“ни чиқарган. Ҳеррейс 2015-йилда Эуровисионнинг 60 йиллигига бағишланган „Эуровисион Сонг Cонтест'с Греатест Ҳиц“ шоусида ҳам саҳнага чиқди[5]. Шунингдек, улар 2024-йилда Малмö шаҳрида ўтказилган 2024-йилги Эуровисион қўшиқ танловининг иккинчи ярим финали якунида ҳам чиқиш қилди[6].

Дискографияси

Албомлари

Сингллари

  • „Cразй Пеопле“ / „И’м Со Соррй“
  • „Ёу“ / „И Сеэ тҳе Лове“
  • „Калл сом ис“ / „Миррор Миррор“
    • (Швецияда 18-ўрин) (1984)
  • „Дигги-Лоо-Дигги-Лей“ (1984)
    • (Швецияда 2-ўрин, Белгияда 3-ўрин, Финляндияда 4-ўрин, Нидерландия ва Норвегияда 5-ўрин, Швейсарияда 10-ўрин, Германияда 11-ўрин, Данияда 18-ўрин, Буюк Британияда 46-ўрин)
  • „Пеопле Сай Итъс ин тҳе Аир“ / „И’м Со Соррй“
  • „Варже литен дроппе регн“ (ЭП)
    • (Швецияда 11-ўрин)
  • „Пеопле фром Ибиза“ / „Соммарпартй“
    • (Швецияда 20-ўрин)
  • „Дин телефон“ / „Wҳй Wҳй“
  • „Чинесе Темптатион“ / „Сwеэт Лове“
  • „Фреэдом“ / „Литтле Преттй Гирл“
  • „Мин энсамма врå“ / „Ливет и диг“
  • „Öппна дина öгон“ / „Ҳанна“
  • „Ҳäр вилл жаг лева“ / „Ҳон гер диг аллт“
  • „Синг а Сонг“

Манбалар

  1. ↑ "Ҳеррей’с* — Дигги Лоо, Дигги Лей Имагес", дисcогс.cом. Ретриэвед 24 Септембер 2016.
  2. ↑ "Ҳеррей* — Дифферент И’с Имагес", дисcогс.cом. Ретриэвед 24 Септембер 2016.
  3. ↑ Чристиан Массон. „1984 - Лухембоург“. Сонгcонтест.фреэ.фр. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-июн.
  4. ↑ „Ҳеррейс: "Дигги-Лоо Дигги-Лей (Сwеден, 2002)“ (2013-йил 15-октябр). Қаралди: 2023-йил 15-май.
  5. ↑ „03/04/2015, Эуровисион'с Греатест Ҳиц - Ҳеррейс - ББC Оне“ (эн-ГБ). ББC. Қаралди: 2018-йил 4-апрел.
  6. ↑ Саваге, Марк „Тҳе Нетҳерландс, Исраэл анд Сwитзерланд амонг cоунтриэс ҳеадинг то тҳе Эуровисион финал“. ББC (2024-йил 9-май). 2024-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-май.